20-сонли умумтаълим мактабида қўшимча 990 ўринга мўлжалланган янги мактаб биноси фойдаланишга топширилди.

20-сонли умумтаълим мактабида қўшимча 990 ўринга мўлжалланган янги мактаб биноси фойдаланишга топширилди.

J. Saydaliyev

“Миробод” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 20- умумий ўрта таълим мактаби 1957 йил қуввати 200 ўринга, 2017 йил қуввати 300 ўринга мўлжалланган ўқув биноси қурилган бўлиб, ўқувчилар сони 1400 нафарни ташкил этади.

Ушбу мактабга “Файзобод”, “Миробод”, “Нурафшон” маҳаллалари худудларидан ўқувчилар келиб таълим олади.

2023 йил Инвестиция дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги “2023-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-465 Қарори асосида 20-сонли умумтаълим мактабига қўшимча 990 ўринга мўлжалланган янги мактаб биноси қуриш учун шартнома қиймати 18,538,2 млрд. сўм маблағ ажратилиб, пудратчи ташкилот “And Tex-Naz” МЧЖ томонидан қурилиш ишлари олиб борилди.

Ушбу мактабга қўшимча замонавий ўқув биноси қурилиши маҳаллалар аҳолиси, айниқса болажонлар учун энг яхши туҳфа бўлди. Маҳаллаларда яшовчи ўқувчиларнинг мактабда сифатли таълим олишлари учун синф хоналарининг етишмаслиги, ноқулайликлар келтириб чиқараётган эди. Эндиликда ушбу муаммолар ҳал этилиб барча шарт-шароитлари мавжуд шинам ва ёруғ ўқув хоналарида таълим-тарбия олиш имкониятига эга бўлдилар. Мактаб энг замонавий мебель жиҳозлари билан тўлиқ жиҳозланди.

Мактаб ҳудудида “Яшил макон” лойиҳаси доиирасида 100 донадан зиёд арча, 400 дан ортиқ мевали ва манзарали дарахлар экилди.


Report Page