20 кунлик чақалоқни сотаётган вақтида қўлга олинди

20 кунлик чақалоқни сотаётган вақтида қўлга олинди

Ички ишлар вазирлиги

Қашқадарё вилоятининг Косон туманида шу йил 24 май куни Муборак туманида яшовчи 23 ёшли М.З. исмли аёл 13 май куни дунёга келтирган ўғил фарзандини Қарши туманида яшовчи 33 ёшли И.О.га 5 млн. сўм пул эвазига сотаётган вақтида қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси

Report Page