20 ЯНВАРЬ — ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ШОИРИ ХУРШИД ДАВРОН ТУҒИЛГАН КУН

20 ЯНВАРЬ — ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ШОИРИ ХУРШИД ДАВРОН ТУҒИЛГАН КУН

Boysun AKM 2021 йил 20-январь

Истеъдодли шоир ва публицист Хуршид Даврон 1952 йил 20 январь куни Самарқанд вилояти Самарқанд туманидаги Чордара қишлоғида хизматчи оиласида туғилган.Ўрта мактабни тугатгач, 1969 йили Тошкент Давлат университети журналистика факультетининг кечки бўлимига кириб, кундузи Тошкент қурилишларида ишлайди.1971-1973 йиллар давомида ҳарбий хизматни ўтаб қайтгач, ўқишни давом эттиради. 1974 йилдан 1992 йилгача турли нашриётларда ишлайди.Хуршид Даврон шеърий таржима билан ҳам шуғулланиб келади.Ҳозирги кунда шоир тарихий ҳикоя ва қиссалар ёзиш билан банд.Унга «Ўзбекистон халқ шоири» унвони берилган.

Хуршид Давроннинг илк шеърлари 1976-1977 йиллардан бошлаб туман ва вилоят газеталарида босилган. 1976-1978 йиллар давомида унинг бир қатор шеърлари чоп этилган. 1979 йили биринчи ва иккинчи китоблари: «Қадрдон қуёш», «Шаҳардаги олма дарахти» босилиб чиқади. Шундан сўнг шоирнинг қуйидаги китоблари нашр этилади: «Тунги боғлар» (1981), «Учиб бораман қушлар билан» (1983), «Тўмариснинг кўзлари» (1984), «Болаликнинг овози» (1986), «Қақнус» (1987), «Самарқанд хаёли» (1991). Сўнгги тўплам ўзбек халқи тарихига оид кўркам қиссалардан иборат.Унинг истиқлолимизни ардоқловчи янги шеърлар китоби «Баҳордан бир кун олдин» номи билан нашр этилди.Шарқ ва Ғарб шоирларининг асарларидан иборат «Қирқ бир ошиқ дафтари» (1989) ва япон шоирларининг шеърларидан таркиб топган «Денгиз япроқлари» (1988) тўпламларини ўзбек тилига таржима қилган.Бундан ташқари, Хуршид Даврон «Соҳибқирон набираси» (1995), «Шаҳидлар шоҳи» (1997) каби тарихий қиссалар ҳам ёзган. Драматург сифатида «Мирзо Улуғбек», «Бобур шоҳ», «Аврангзеб» каби тарихий мавзудаги драмаларини яратган.Адиб айни пайтда Самарқандда бўлиб ўтган Амир Темурнинг 660, Улуғбекнинг 600 йиллигига, Парижда ЮНЕСКО қароргоҳида, «Одеон» театрида намойиш этилган Бухоро ва Хиванинг 2500 йиллигига бағишлаб ўтказилган театрлаштирилган томошалар ва 21 қисмли «Темурнома», 2 қисмли «Бухоройи Шариф» видеофилмлари сценарийлари муаллифи.


Report Page