“Темир дафтар” бўйича

“Темир дафтар” бўйича


2020-2021 йиллар давомида ўтказилган ўрганишлар натижасида 1987 та оилада 8222 нафар фуқароларимиз камбағаллик даражасида яшаётган оилалар сифатида аниқланиб “Темир дафтар”га киритилган эди.

2020 йил Пандемия даврида ишчи гурухлар томонидан ахолининг яшаш турмуш тарзи ижтимоий холати ўрганиб чиқилиб, ишсиз, хеч қандай даромадга эга бўлмаган ва даромадини йўқотган оилаларнинг 1987 таси “Темир дафтар”га киритлган.

Ушбу “Темир дафтар”га киритлган 1987 та оиланинг 8222 нафар аъзолари мавжуд бўлиб туманимиз ахолисининг 15 фоизини ташкил этади.

Ахолини ижтимоий қўллаб қувватлаш мақсадида ушбу оилаларга давлатимиз томонидан, сектор рахбарлари ва саховатпеша хомийлар томонидан турли кўринишда ёрдамлар кўрсатилди.

Жумладан;

Tуман Кенгашлари қарорлари асосида 1943 та оилалар 97,8 % рўйхатдан чиқарилган ва 2040 нафар мехнатга лаёқатли фуқаролар иш билан таъминланган.

Мухтарам президентмиз томонидан ахолини ижтимоий қўллаб қувватлаш мақсадида "Қурбон хайти" муносабати билан “Темир дафтар”га киритлган 494 нафар оилаларнинг хар бирига 750 минг сўмдан жами 370 млн сўм пул маблағдари ажратилди.

Президентимизнинг 2020 йил 30 июлдаги ПФ-6038-сонли фармонига мувофиқ “Темир дафтар”га киритлган ва моддий ёрдамга мухтож бўлган 1039 нафар оилаларнинг хар бир аъзосига яъни 3907 нафар фуқарларга 220 минг сўмдан жами 859 млн 540 минг сўм пул маблағлари тарқатилди.

Пандемия холатини инобатга олган холда, мухтарам президентимиз томононидан 2020 йил 26 августдаги ПҚ-4815-сонли қарорига асосан “Темир дафтар”га киритилган 751 та оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган 1666 нафар фарзандлари учун 500 минг сўмдан 833 млн сўм пул маблағлари тарқатилди.

Бундан ташқари Сектор рахбарлари тегишили ташкилотлар ва саховатпеша хомийлар томонидан “Темир дафтар”даги оилаларга турли кўринишдаги ёрдамлар кўрсатилди:

Жумладан;

643 та оилага 91 млн 200 минг сўмлик озиқ-овқат махсулотлари берилди, 9 та оилага 2 млн 350 минг сўм нақт пул маблағи берилди, 5 та оиланинг 2 млн 200 минг сўмлик коммунал қарздорлиги тўлаб берилди, 37 та оилага 12 млн 700 минг сўмлик дори-дармон воситалари етказиб берилди, 80 та оилага яшаш турмуш тарзини яхшилаш мақсадида 101 млн 800 минг сўмлик чорва моллари, парранда, қуён ва асалари яшиклари етказиб берилди ва 32 та оилага 200 млн 152 минг сўмлик бошқа ёрдамлар кўрсатилди. “Хар бир оила тадбиркор” дастури доирасида оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш мақсадида “Темир дафтар”даги 241 нафар фуқароларга тадбиркорликнинг турли йўналишлари бўйича 3 млрд 336 млн сўм кредит маблағлари жаратилди.

2021 йилда “Темир дафтар”га киритлган ва ховли уйларда яшовчи 50 та оилага 20 бошдан жами 1000 бош паррандалар 50 кг.дан озуқа ем махсулотлари тарқатилди.

13 нафар турмуш шароити оғир оилаларга соғлигини тиклаш ва бошқа муаммоли масалалар бўйича туман ҳокимоиги томонидан 50 млн. 900 минг.сўм модиий ёрдам пул маблағлари ажратилди.

Бугунги кунга келиб “Темир дафтар”га киритлган 1884 та оиланинг 1982 нафар мехнатга лаёқатли аъзолари Сектор рахбарлари ва тегишли ташкилотлар томонидан турли хилдаги ишларга жойлаштирилди ва яшаш тарзи яхшиланиб “Темир дафтар”дан чиқарилди.

Жумладан;

Иқтисодий комплексда ва инвестиция лойихаларига – 280 та, Қишлоқ хўжалигида – 22 та, Қурилишда – 25 та, Расмий ўзини-ўзи банд қилишда – 477 та, Норасмий бандликда (одам ва юк ташиш хизмати, шахсий қурилишда қурувчи ва хизмат кўрсатишда) – 599 та, Ўзининг ишига қайтганлар – 83 та, Кредит маблағлари ажратилиб тадбиркорликка жалб қилинганлар – 74 та.

Бошқа фаолият турларига – 422 та жами 1982 фуқарорларни ишга жойлаштириш натижасида 1884 нафар оилалар “Темир дафтар”дан чиқарилди. “Темир дафтар” да турган фуқароларга кўрсатилган жами ёрдамлар 1 млрд 738 млн.сўм маблағлар йўналтирилган.   

Хозирги вақтга келиб “Темир дафтар”да қолган 44 та оилалар мавжуд бўлиб улар асосан ногиронлиги бўлган, боқувчисини йўқотган, якка ёлғиз кексалар ва турмуш шароити ўта оғир оилалардан иборат, ушбу 44 та оилаларнинг 101 нафар аъзолари ва 4 нафар мехнатга лаёқатли аъзолари мавжуд.

Ушбу 44 та оилаларнинг 4 нафар мехнатга лаёқатли ишсиз аъзоларини иш билан таъминлаш ва уларнинг оилаларини “Темир дафтар”дан чиқариш бўйича мутасадди ташкилотлар билан келишган холда тегишли ишлар олиб борилмоқда ва “Темир дафтар”да қолаётган ногиронлиги бўлган ва якка ёлғиз кексалар холидан сектор рахбари томонидан мунтазам равишда хабар олиниб уларга озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа амалий ёрдамлар кўрсатилиб келинмоқда.

Report Page