2-сектор раҳбари жўшўралик ёшлар билан учрашди

2-сектор раҳбари жўшўралик ёшлар билан учрашди


Бугун, 25 июнь куни “Жўшўра” МФЙ, Қуйи Саврак қишлоғидаги 41-умумтаълим мактабида мазкур мактаб битирувчи ёшлари билан туман прокурори, 2-сектор раҳбари Ж. Тангриев иштирокида “Сектор раҳбари ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув аввалида туман прокурори мамлакатмизда ёшлар учун яратилаётган имкониятлар ва ислоҳотлар ҳақида қисқача тўхталар экан, илм, билим орқали маърифатга интилиш зарурлиги, дунё ёшлари билан рақобатлаша оладиган кадр бўлиб етишишда инсоннинг ўзига юксак ишончи бўлиши, мақсадни аниқ қўя олиши лозимлиги, ўтмишда яшаб ўтган боболаримиз ҳаёти барча учун ўрнак бўлиши, шуларга муносиб бўлишга интилиш зарурлигини айтиб ўтди.

Шундан сўнг мурожаатларни тинглашга навбат берилди. Қувонарлиси шундаки, битирувчи йигит-қизларнинг кўпчилиги олий таълим олиш истагида экан. Ж. Тангриев қалбида орзулари лиммо-лим ёшларга боқар экан, бошланажак имтиҳонлардан муваффақиятли ўтишлари, келажакда етук мутахассис бўлиб юртимиз истиқболига ўз ҳиссаларини қўшадиган инсонлар бўлиб етишишларида уларга улкан омад ёр бўлишини тилади.

Тенгдошлари қатори сўз олган мазкур мактаб битирувчиси Азиза Исомова тикувчилик билан шуғулланиш ниятида эканлигини билдириб, банк кредити ажратилишида кўмак сўради. Худди шу сингари Фазлиддин Мирҳатов ҳам тадбиркорлик фаолиятини бошлашида жой ҳамда кредит ажратилишида амалий ёрдам сўради.

2-сектор раҳбари бу ёшларнинг мурожаатлари кўриб чиқилиб, қонуний тартибда кўмак кўрсатилиши юзасидан мутасаддиларга тавсиялар берди.


Шофиркон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.



Report Page