2 июнь куни битирувчи қизларни устоз - шогирд анъаналари асосида бандлигини таъминлаш мақсадида ВБМ текстил ГРОУП корхонасига ташриф буюрдилар
Жорий йилнинг 2 июнь куни Андижон вилояти хокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ташаббуси билан 11-синф битирувчиларини устоз - шогирд анъаналари асосида бандлигини таъминлаш мақсадида Андижон шаҳар 18-умумтаълим мактабнинг 11-синф битирувчи қизлари карантин қоидаларига тўла риоя этган ҳолда вилоятимиз ҳудудидаги ВБМ текистил ГРОУП корхонасига ташриф буюриб илк қадамни ташладилар.
Битирувчилар ташриф давомида корхонанинг иш фаолияти билан танишдилар ҳамда текстилда ишлаш истагини билдирган ёшлар касб сирларини ўрганиш мақсадида малакали мутахассисларга бириктирилди.
Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ