САМОРЕЗ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЛИНИЯСИ

САМОРЕЗ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЛИНИЯСИ

Узбекско-Китайский Торговый Дом "ASIA STAR - Оборудование для производства саморезов

Ўзбекистонда охирги йилларда саморезга бўлган талаб кескин ошиб бормоқда. Бу маҳсулотни бугунги кунда мебель ишлаб чиқариш ва қурилиш соҳасининг турли жабҳаларида кўришимиз мумкин. Йилдан йилга михга бўлган талаб камайиб, саморезга бўлган талаб ортмоқда. Хозирги кунда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган саморез ички талабни 10% миқдорини қондира олмоқда. Қолган 90% маҳсулот юртимизга Россия Федерацияси ва Хитой Халқ Республикасидан кириб келмоқда. Юртимизда бу каби маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши учун Хукуматимиз томонидан турли имтиёзлар ва шароитлар яратиб берилмоқда. Шундай имтиёзлардан бири бу саморез маҳсулотининг хомашёси, симни корхона учун камайтирилган бож тўловлари ёки локализация доирасида мутлақо имтиёзли бож тўловларини тўлаб келтириш имконини бермоқда. Тайёр саморез маҳсулоти учун эса бож тўловларини кўтарилганлиги шундай маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхона учун мўмай иқтисодий манфаатдорлик келтирмоқда. Шунингдек, чет давлатлардан хомашё харид қилиш учун эркин валюта конвертациясини очилиши ҳам катта ва асосий қулайликлардан бири ҳисобланади. Барча имтиёз ва қулайликларни ўрганиб, маҳсулотга талаб катталигини ҳисобга оладиган бўлсак, бу бизнес билан шуғулланишни қўрқмай тавсия қилиш мумкин!

Бу жараён энг муҳим ҳисобланади. Бу босқичда маҳсулот юқори температурага кўтарилиб, паст температурага туширилади. Шу жараён натижасида металнинг молекуляр таркиби ўзгариб, маҳсулотнинг мустаҳкамлиги ортади ва юқори сифатга эришилади.

Тўлов турлари: нақд, электрон карта ва пул ўтказиш йўли (тўловлар Ўзбекистон Республикаси пул бирлиги-сўмда қабул қилинади).

Шунингдек мижозларимизнинг талабларига кўра, агар уларнинг ҳисоб рақамларида ўзларининг ёки Банкдан кредит кўринишида олинган АҚШ валюталари бўлса, Хитой Халқ Республикасидаги корхоналар билан тўғридан-тўғри шартнома ҳамда аккредитив шартномаларини қиламиз!

Бизнинг манзил Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, М.Уйғур кўчаси, 143-уй. Кўкча масжиди яқинида!