ПРОФНАСТИЛ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ УСКУНАСИ

ПРОФНАСТИЛ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ УСКУНАСИ

Узбекско-Китайский Торговый Дом "ASIA STAR" - Оборудования для производства профнастила

Том, дарвоза, деворлар, тўсиқлар – профнастил узоқ вақтдан бери қурилиш соҳасида ишлатиб келинмоқда ва йилдан йилга унга бўлган талаб ортиб бормоқда. Ушбу маҳсулот қурилиш бозорида турли хил рангларда бўлиши, енгиллиги, узоқ муддат ўз кўринишини ва сифатини сақлаши билан бошқа маҳсулотлардан ажралиб туради. Маҳсулотнинг асосий хомашёси, металл ўрамлари юртимизга Хитой Халқ Республикаси ва Россия Федерациясидан кириб келади. 2017 йилнинг 1 апрелидан бошлаб Россия Федерациясидан кириб келадиган металл ўрамларига акциз солиғи камайтирилди. Бу эса ўз навбатида юртдошларимизга бўлган енгиллик деб ҳисобласак бўлади.

Профнастил ишлаб чиқариш ускунаси мустахкам металлдан ясалган бўлиб, фойдаланиш учун жуда қулай. Биз таклиф қилаётган ускуна металлга юқори тезликда тўлқинсимон шакл бериш ҳамда рангли металлга майин ишлов бериш хусусиятларига эга. Шу каби ускуна нусхаларидан юқори сифати билан ажралиб туради.

Айни вақтда Тошкент шаҳрида жойлашган савдо залимизда профнастил ишлаб чиқаришга ихтисослашган ускуналар мавжуд. Бу ускуналарни сиз тўғридан-тўғри савдо залимизга ташриф буюриб харид қилишингиз мумкин!

Тўлов турлари: нақд, электрон карта ва пул ўтказиш йўли билан (тўловлар Ўзбекистон Республикаси пул бирлиги-сўмда қабул қилинади).

Бизнинг манзил Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, М.Уйғур кўчаси, 143-уй. Кўкча масжиди яқинида!

Report Page