ГЎШТ МАҲСУЛОТИНИ ЕТИШТИРИШ  

ГЎШТ МАҲСУЛОТИНИ ЕТИШТИРИШ  

Узбекско-Китайский Торговый Дом "ASIA STAR" - Производство мяса птицы

Бугун сизларнинг диққатингизга гўшт маҳсулотларини етиштиришга қаратмоқчимиз. Гўшт - одамзоднинг азалий, кундалик эҳтиёжларидан бири бўлган маҳсулот тури ҳисобланади. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида қорамол, қўй ва товуқ гўштлари кенг миқёсда етиштирилиб, халқимизга етказиб берилмоқда. Азалдан бу каби жониворларни боқиш етти хазинанинг бири ҳисобланган. Тарихга назар солсак гўшт маҳсулотларига бўлган талаб хеч қачон камаймаган ва нархи ҳам табиий холатда хеч қачон арзонлашмаган. Кундан кунга аҳоли сони ортиши билан гўшт маҳсулотларига бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда. Нархи ҳам фақат юқорига қараб кетмоқда. Статистика маълумотларига кўра, гўштнинг нархи 2017-2018 йилда 30% га ошган. Қорамол, қўй ва товуқ гўштларини етиштириш мўмай даромад келтиради. Буни фермерлар, чопонлар ва қассоблар мисолида кўришингиз мумкин. Бу соҳа вакиллари доим ўзига тўқ ва бадавлат бўлишган. Ўзбекистон ҳудудида қорамол, қўй ва товуқ етиштиришдан ҳам самаралироқ ва фойдалироқ жонивор етиштириш мумкин экан. Бу қандай жонивор дерсиз?

Ха, бу жонивор туяқушдир. Аввалига бизнинг фикр ва мулоҳазаларимиз сизга ноодатий туюлиши мумкин, аммо қуйида келтирилган маълумотларни ўқиганингиздан сўнг бу соҳага сиз ҳам қизиқиб қолишингиз турган гап.  

Тошкент вилояти, Қибрай туманида мана 5 йилдан буён туяқушларни етиштириш билан шуғулланиб келаётган фермер Муродилла Хусановнинг фикр-мулохазалари ва тавсиялари билан ўртоқлашамиз. Habar.uz сайтидан олинган маълумотларга кўра
  • Туяқуш овқат танламайди. Одатда емишининг 70 фоизигача турли-туман кўкатлардан иборат бўлади. Қолганига буғдой, жўхори, арпа каби донлар аралаштириб берилаверади. Йирик туяқушлар кунига ўртача 2 кг ем ейди.
  • Ўзига хос парваришни талаб қилмайди. 20 даража совуқдан 50 даража иссиқгача бемалол яшайверади. 
  • Йирик туяқушларнинг бўйи 220-230 сантиметр атрофида бўлади. Йирик туяқушларнинг вазни 220-230 килограммга етади ва улардан 170-180 килограммгача гўшт олиш мумкин. Нар туяқуш 3 ёшда, модаси 2 ёшда вояга етади ва насл бера бошлайди.
  • Кўпчилик туяқуш гўштини товуқ гўштига ўхшаш деб тасаввур қилади. Аслида у мол гўштининг тоза лаҳм жойига ўхшаш гўшт беради. Туяқуш гўшти мраморли гўшт туридан бўлиб, холестеринсиз, жуда мазали ҳамда фойдали. Чэт эл давлатларида 1кг туяқуш гўштининг нархи 25 доллар (200000 сўм).
  • Туяқуш тухуми 2 килограмм атрофида бўлади ва биттаси саккиз нафаргача одамни тўйғаза олади. Пўсти шу қадар мустаҳкамки, қўл билан синдириб бўлмайди. Бу тухум холестеринсиз, саломатликка фойдали ҳисобланади. Пўстлоғи табиий калцийга бойлиги учун тиббий мақсадларда ишлатилади.
  • Туяқушлар 70 ёшгача яшайди. 45 ёшгача яхши насл беради. Ўзбекистоннинг қуруқ ва суви танқис, бошқа соҳаларда фойдаланиш имконияти чекланган ҳудудларида боқиб фойдаланиш учун жуда қулай.
  • Бугунги кунда туяқушнинг энди тухумдан чиққан жўжаси 1,5-2 миллион сўм туради. 1 ойлик жўжалари 2,5 миллион сўмгача сотилади. 10 ойлигида ўзи катта туяқушлардек бўлиб қолади ва 80-100кг вазнга эга бўлади. Йирик туяқушларни 24 миллион сўмгача сотиш мумкин. Нега бунча қиммат дея сўрагувчиларга бир қиёслаш — битта сигир олиб боқилса, бир йилда битта бузоқ туғади. Ўша буқача бир йилда 2 тонна атрофида емиш еб, 150-200 килогача вазн тўплаши мумкин. Битта йирик туяқуш бир йилда 80 тагача тухум туғади. Шунинг 40 тасидан жўжа олишга эришилса, ўн ойлик туяқушлар 70-80 килограмм вазн тўплай олади. Ана фарқ!
  • Териси пишиқлиги ва эгилувчанлиги бўйича тимсоҳ терисидан кейин туради. Туяқуш терисидан Хитойда ишлов бериб тайёрланган пойабзаллар 400 АҚШ доллари атрофида сотилади.

Бирор маҳсулоти чиқитга чиқмайди. Кипригидан аёллар учун улама киприклар ясалади, патидан ёстиқ ёки турли кийимлар тайёрланади. Тухуми диабетикларга ҳам мумкин.

Туяқушчилик соҳасида етакчиликни Хитой эгаллаган. Европада Украина биринчиликда.

Ўзбекистоннинг ҳам салоҳияти улкан. Бизнинг фермерлар етиштирган маҳсулот табиийлиги учун Хитойникидан юқори баҳоланади.

Ҳозир Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё, Фарғона каби вилоятларда туяқушчилик жадал ривожланмоқда.

Тўлиқроқ тушунча хосил қилишингиз учун видео лавхани кўришингизни тавсия қиламиз!