"Саҳро кемаси" ҳам деб номланувчи  туя Арабистондан Ўзбекистонга келтирилди 

 "Саҳро кемаси" ҳам деб номланувчи  туя Арабистондан Ўзбекистонга келтирилди 



2 ҳафтагача сувсизликка бардош бера оладиган  "Саҳро кемаси"

- 1 та туя Арабистондан Ўзбекистонга келтирилди.

Юртимиз иқтисодиётида муҳим аҳамиятга эга бўлган тадбиркорликнинг турли тармоқлари қаторида чорвачилик ҳам тез суратларда ривожланиб бораётган соҳалардан биридир . 

Қашқадарё вилоятида 1986- йилда ташкил этилган Қашқадарё давлат ўрмон хўжалиги Женов ўрмон бўлимида ҳозирги кунга келиб 11 турдаги ҳайвонлар мавжуд. Улар орасига яна битта Саудия Арабистонидан келтирилган  "Саҳро кемаси"  қўшилди. 

Иссиққа ва сувсизликка чидамли ушбу жонивор бир ичишда 200 литргача сув ичади, 35 , 40 кг овқат ейди. Унинг сути сигирникидан икки ҳисса фойдалироқ. Бу сут таркибида кальций магний фосфор, темир, “С“,“Д“ витаминлари, фойдали минераллар, ҳамда микроэлементлар бор .

 Бундан ташқари ушбу хўжалик майдонидаги 596 гектар ернинг 215 гектари суғориладиган ер ва 115 гектарида ўрмон ва кўчатхоналар ташкил этилган . Қолаверса хўжаликда туяқуш қуён тустовуқ ҳамда жайрон ҳам бор. 

Қаловини топсанг қор ёнади деган иборага амал қилиб иш кўраётган хўжалик ходимлари эса ҳар қарич ердан унумли фойдаланиш тадбиркорликнинг бошқа тармоқларини ҳам амалда қўллаш мақсадида жавлон уриб меҳнат қилишмоқда.

Қашқадарё давлат ўрмон хўжалиги




Report Page