195-САВОЛ. ҚУЁШДА ИСИГАН СУВДА ТАҲОРАТ ҚИЛИШ МУМКИНМИ? 7-БОБ. ТАҲОРАТ ВА ПОКЛИК ҲАҚИДА

195-САВОЛ. ҚУЁШДА ИСИГАН СУВДА ТАҲОРАТ ҚИЛИШ МУМКИНМИ? 7-БОБ. ТАҲОРАТ ВА ПОКЛИК ҲАҚИДА

(@Savollar_kanal  #ЗикрАҳлиданСўранг_2)

Офтобда қолган сув билан таҳорат қилса, баданига оқ тушади, дейилган. Бунинг асоси борми?

ЖАВОБ: 

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Бу гап фиқҳ китобларида мавжуд. Ҳанафий фиқҳида энг мўътабар китоблардан бири «Роддул Мухтор»да бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Оиша онамиз розияллоҳу анҳога айтган гаплари ҳам келтирилган.

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ҳам офтобда исиган сувда ғусл қилишни яхши санамас, «Қуёшда исиган сувда ғусл қилманглар, чунки у песлик келтириб чиқаради», дер эди. Валлоҳу аълам.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ


Report Page