18.10.2020 йилда Интернетнинг “Daryo.uz” ижтимоий тармоғида “Хоразмда ноқонуний ов қилган хоким ўринбосари ва ИИБ ходими ушланди” сарлавхаси орқали тарқалган хабар юзасидан РАСМИЙ МУНОСАБАТ

18.10.2020 йилда Интернетнинг “Daryo.uz” ижтимоий тармоғида “Хоразмда ноқонуний ов қилган хоким ўринбосари ва ИИБ ходими ушланди” сарлавхаси орқали тарқалган хабар юзасидан РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Тупроққаъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

Юқоридаги сарлавҳа остида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар юзасидан ҳозирда тўпланган маълумотлардан келиб чиқиб, туман ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади.

2020 йил 16 октябрь куни тунги соат 02:00 ларда 9203-харбий қисм чегара ходимлари билан вилоят Экология ва атроф мухитни мухофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган эгологик назорат тадбири давомида Хоразм вилоятининг Туркманистон билан чегарадош Тупроққалъа тумани, “Тупроққалъа” маҳалласи чегара олди ҳудудида 4 нафар фуқаро чегара олди худудларида бўлиш режимини хамда ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини бузиб, ноқонуний ов қилишиб, бир дона ёввойи тўнғизни овлаганликлари аниқланган. Улардан 6 та ов қуроли, 105 та ўқ-дори ва 4 та қармоқ ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Бундан ташқари ушбу куни тахминан тунги соат 02:30 ларда Тупроққалъа тумани “Тупроққалъа” маҳалласидаги экин майдонларида, шоли ҳосили йиғим теримини назорат қилиб юрган Тупроққалъа туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосари, Хазорасп тумани Бешта қишлоғида яшовчи, 26.09.1972 йилда туғилган Шомуратов Шухрат Жахонгирович ва ИИБ ходими чегара ходимлари ов қилиб юрган фуқароларни ушлаб турганлигини кўриб, чегара ходимларига ёрдам бериш мақсадида борганларида 9203-сонли ҳарбий қисм чегара ходимлари уларни ҳам чегара постига олиб бориб, чегара зонасига кириш қоидасини бузганликлари ҳақида маъмурий баённома тузилиб суд жараёнига тегишли хужжатлар билан тақдим қилинган.

Ш.Шамуратов 1972 йилда Хоразм вилояти Ҳазорасп туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, Оилалик, 4 нафар фарзанди бор.

Ш.Шамуратов 1995 йилда Тошкент давлат аграр университети олим-агроном мутахассислигини тамомлаган.

Меҳнат стажи 31 йил, шундан 2020 йил 23 апрелдан Тупроққалъа тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётан эди.

Тупроққалъа туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича ўринбосари 19.10.2020 йилдан ўз аризасига биноан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Қўшимча маълумотлар тўпланган хужжатлар асосидаги суднинг қонуний кучга кирган қароридан кейин маълум қилинади.

 

  Тупроққаъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

Report Page