18 ОКТЯБРЬ КУНИ СОАТ 09:00 ДАН 17:00 ГА ҚАДАР ЯШНОБОД ВА ОЛМАЗОР ТУМАНЛАРИНИНГ АЙРИМ ҲУДУДЛАРИДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИДА ВАҚТИНЧАЛИК УЗИЛИШ БЎЛАДИ

18 ОКТЯБРЬ КУНИ СОАТ 09:00 ДАН 17:00 ГА ҚАДАР ЯШНОБОД ВА ОЛМАЗОР ТУМАНЛАРИНИНГ АЙРИМ ҲУДУДЛАРИДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИДА ВАҚТИНЧАЛИК УЗИЛИШ БЎЛАДИ



Бугун 18 октябрь куни соат 09-00 дан 17-00 га қадар Тошкент шаҳар Яшнобод туманининг баъзи худудларида, яъни “Тўйтепа”, “Иқбол”, “Авиасозлар”, “Дўстлик” ва “Фидойилар” маҳалларидаги аҳоли турар жой биноларида электр энергиясида вақтинчалик узилишлар бўлади.


Туманнинг С.Азимова кўчасидаги 802-сонли трансформатор пункти мукаммал таъмирдан чиқарилаётганлиги сабабли соат 9-00 дан 17-00 гача вақтинча электр энергиясидан узилиш бўлади.


Яшнобод туман “Иқбол” маҳалласидаги 2262-сонли трансформатор пунктига қарашли “Қурувчилар”, “Саодат”, “Мулойим” ва “Чарос” кўчаларида юқори кучланишли ҳаво тармоғи ишлари ВЛ-0,4 СИП таъмирдан чиқарилиши сабабли ишларни хавфсиз бажариш мақсадида вақтинча 10-00 дан 17-00 гача ўчирилади.


“Авиасозлар” маҳалласига қарашли “Лисунова” мавзесининг “Дўстлик” ва “Бирлашган” маҳаллаларида жойлашган “Паркент” кўчасидаги ҳамда “Фидоийлар” маҳалласининг 56 харбийлар шаҳарчасида ВЛ-0,4 юқори кучланишли ҳаво линиясида темир бетон устун қулаганлиги сабабли ишларни хавфсиз бажариш мақсадида вақтинча 11-00 дан 17-00 гача ўчирилади.


Шунингдек, бугун соат 14-30 дан 15-30 га қадар Олмазор туманининг “Сағбон”, “Бобожонова”, “Қизилқўшин”, “З.Бобохонов”, “Чувалачи”, “С.Маҳмудова” маҳалларидаги аҳоли турар жой биноларида, ҳамда “Себзор” мавзесидаги айрим дўконларда электр энергиясидан вақтинчалик узилиш бўлади.

Асосий магистрал йуналишидаги юқори кучланишли ВЛ 6 кВ кабель ҳаво линиясида кабель линиялари алмаштирилиши сабабли вақтинча ўчирилади. 

 

Келтирилган ноқулайликлар учун истемолчилардан узр сўраймиз.

 

“Тoshkent shahar ЕТК” АJ Матбуот хизмати




Report Page