18-19 август кунлари Жиззах шаҳрининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

18-19 август кунлари Жиззах шаҳрининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

"Hududgaz Jizzax" GTF

Жиззах шаҳри газ таъминотига хизмат қилувчи “Шимолий” ГТСнинг аҳоли тармоғида 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 2022 йилнинг 18-август куни эрталаб соат 8-00 дан, кеч соат 18-00 га қадар, Жиззах шаҳрининг

“Зилол” МФЙ, “Олмазор” МФЙ, “Халқобод” МФЙ, “Оққўрғонлик” МФЙ, “Учариқ” МФЙ, “Раваллиқ” МФЙ, “Ўратепалик” МФЙ, “Қассоблик” МФЙ, “Жиззахлик” МФЙ ва унга яқин ҳудудлардаги аҳоли хонадонлар ва улгуржи истеъмолчиларига ҳамда “Тошкент-6” ГТСнинг аҳоли ва Саноат-3 тармоғида 2022 йилнинг 19-август куни соат 8-00 дан , кеч соат 18-00 га қадар, Жиззах шаҳрининг

“Бунёдкор” МФЙ, “Ёшлик” МФЙ, “Иттифоқ” МФЙ, “Дўстлик” МФЙ, “Бобур” МФЙ, “Обод” МФЙ, “Нурлиобод” МФЙ, “Қалия” МФЙ, “Улуғбек” МФЙ ва унга яқин ҳудудлардаги аҳоли хонадонлар ва улгуржи истеъмолчиларига, шунингдек Жиззах шаҳри Саноат-A (МИЗ) ҳудудидаги улгуржи истеъмолчиларга табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

 “Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳолимиз ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.

✍️“Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филиали матбуот хизмати


Report Page