178 миллион сўмлик дори-дармон бепул берилди

178 миллион сўмлик дори-дармон бепул берилди


178 миллион сўмлик дори-дармон бепул берилди

Андижон вилояти Жалақудуқ тумани Ойим қишлоғида бир гуруҳ фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилди. 


Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вилоят кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан амалга оширилаётган “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида “Соғлом авлод учун” хайрия жамғармаси вилоят бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган тиббий кўрик тадбири турли хасталиклар билан азият чекаётган, муҳтож инсонларга байрам туҳфаси бўлди. 


Терапевт, кардиолог, гинеколог, ЛОР, педиатр мутахассисликларига эга тажрибали шифокорлар томонидан ўтказилган кўрик давомида ёлғиз яшовчи, ногирон, кам таъминланган оилалар вакили бўлган 100 нафардан зиёд фуқаро, шу жумладан, болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди. 


– Иккинчи гуруҳ ногирониман, – дейди тумандаги А.Тошматов маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Дилноза Сотволдиева. – Бир неча йилдан буён жигар церрози хасталигидан азият чекаман. Туман марказига бориб, тиббий кўрикдан ўтишга имкон тополмаётган эдим. Мана партия ташаббуси билан шифокорлар қишлоғимизга келиб тиббий кўрик ўтказди, зарур дори-дармонларни бепул олдим. Мен каби муҳтож инсонларга кўрсатилаётган эътибор ва кўмакдан бошим осмонга етди. 


Кўрик жараёнида шифокорлар ҳамда партия фаоллари томонидан турли хасталиклар келиб чиқишининг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳолининг тиббий маданиятини юксалтириш бўйича ҳам зарур тавсия ва маслаҳатлар берилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди. 


Тиббий кўрик давомида ногирон, кам таъминланган, ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар вакилларига “Соғлом авлод учун” жамғармаси вилоят бўлими томонидан 178 миллион сўмлик дори-дармонлар ҳамда партия вилоят кенгашининг ортопедик жиҳозлари берилди. 


Меҳр-мурувват айёми бўлган Наврўз байрами арафасидаги бу каби саховат тадбирлари юртдошларимизнинг кўнглини тоғдай кўтариш билан бирга, уларнинг қалбларида ҳаётга, эртанги кунга бўлган ишонч туйғуларини мустаҳкамламоқда



Report Page