1.7. Рак

1.7. Рак

Doctor Xurshidbek

РАК – барча кўп ҳужайрали жонзотлар ҳаётининг терминал босқичи, албатта шу даврга етиш ҳам омад.

Бироқ у кишиларни қариликдан анча олдин ҳам шикастлаяпти. Бу сабабдан инсонда ўлимдан ҳам кўра кўпроқ юрагида қўрқувни оширади. Ҳатто йилдан йилга ракнинг кўп шаклларини даволанаётган бўлса ҳам.

Синонимлари: кансер, ёмон сифатли ҳосила.

Хистори

Кенг пешонали ва соқолли Дарвин амаки жуда ақлли одам эди. Лекин барча мураккабликларнинг жавоби оддийлик. Эволюция ҳам шу фикрдан унчалик узоққа кетмаган. Чарлз Голопогосс оролларида маҳаллий қарғаларни кузатиб юрганида тўсатдан миясига ким атроф муҳитга кўпроқ мослашса ўша шу ерда кўпая олиши ва шу ерни эгаллаши тўғрисидаги фикр келиб қолган. Натижа Эволюция назариясини юритишга олиб келган. Гўзаллигига қарамай бу назария бугунги кунга қадар турли тортишувларга сабаб бўлиб келмоқда.

Назариядан келиб чиққан фикрга кўра Ерда ёки бошқа исталган сайёрада ҳаёт пайдо бўлиши ва ривожланиши учун қуйидаги учта шартга мос бўлиш керак:

- яна шундай нарсани яратиш учун инструкция борлиги;

- у инструкция бўйича атроф муҳитда кўпайиши мумкин;

- баъзан ушбу инструкциядан нусҳа олишда фатал бўлмаган хатолар юзага келади (айнан шу ҳолат авлоддан авлодга ўзгарувчанликни белгилайди);

Бу ерда кичик нюансни кўриш мумкин: эволюция фақатгина яшаш ва яхшиланиш нуқтаи назаридан қизиқарлидир, шу сабабли унинг таъсири фақатгина ёшларда кўринади. Сенда болалар пайдо бўлиши билан эволюция сенга тупуради. Чунки сен шартнома бўйича ўзингга тегишли жойларни бажариб бўлдинг. Буни ўлмаслик, узоқ ва бахтли қарилиш йўқлигида кўриш мумкин. Мабода бунга жавоб берадиган генлар бўлса ҳам улар ўзгармас ва ривожланмас эди. 90 ёшда бола кўрмайсанку.

Демак нимадандир ўлиш керак. Агар бунга ёқимли (заҳм каби) ёки унчалик ёқимли бўлмаган (ўлат каби) касалликлар сабаб бўлмаса бу сабабчи рак бўлади.

Бу нима

Рак билан касалланиш эҳтимол ҳаммада бор, лекин бу бахтга эришганлар саноқли.

Ўсманинг ўзи нима? Бу бир томондан организм тизимига қаршилик қилаётган ҳужайралардир; иккинчи томондан ўсмалар энергия ва бошқа ресурсларни бошқа тўқималарга нисбатан кўпроқ истеъмол қилади. Шунчалик кучлики, худди бу танамиздаги олигарх бўлиб, энергияни ўзи томон шунчалик тортганки, натижада танамиз бўшашиб қолади. Қайғулими? Қўйсангчи, ҳаёт бу! Айтганча, катта организмларда, масалан китларда, рак учраши эҳтимоли биз билан бир ҳил. Аҳир ҳужайра қанча кўп бўлса "брак"лари ҳам шунча кўп бўлиши лозим эдику. Амалда ундай эмас.

Бу Петонинг қизиқарли парадоксидир: соғлом ҳайвонларнинг иммун тизими ҳам танасига мос катта бўлади. Мана шунақа парадоксал ишлар ҳам бор.

Рак узоқ тузалмаган ярадан ёки қандайдир холдан, кунига чекилган икки қути сигаретдан, қандайдир аниқланмаган ВПЧ-16 ва 18 дан ривожланиб кетиши мумкин. Бироқ ҳар доим ҳам ҳавф омилларининг ўзаро таъсиридан келиб чиқади. Мантиқий ўйлаб қаралганда ҳаммамиз рак билан туғилганмиз.

Бу қандай ишлайди

Рак жараёнида бўлинишда хато билан ишлашига мажбур бўлган мутациялар, генетик нуқсонлар ва ташқи таъсирлар (чекиш каби) остида организм ҳужайралари назоратсиз кўпайиб боради. Бунга иммун тизими қарши туради. Ҳатто бунинг учун ракка қарши маҳсус отряди ҳам бор. Лекин у кураша олмаса рак ривожланиб кетади. Патологик ҳужайралар қон билан бирга бутун организмга тарқалиб кетади. Ўзига соғлом ҳужайралардан жуда кўплаб ресурсларни тортиб олади.

Доктор, менга нима бўлади?

Ракнинг даволанмаслиги ва умуман ҳавфлилиги шундаки кўпинча у оҳирги босқичларда, даволаб бўлмайдиган ҳолатларда аниқланади. Шуни тушунган ҳолда ҳар қандай шубҳали ўзгаришларда китоб, википедия ёки ответы.мейл.руга ёпишмай, врачга айтиш керак.

Нега раклар борган сайин кўпайиб боряпти?

Асосий муаммони ёдда тутинг. Йил ўтгани сайин онкологик касалликлар учраши мумкин бўлган ёшга яқинлашиб бораверасиз. 40 ёшдан сўнг барча атроф тўла рак эканлигини ўйлаши лозим. Иккинчи аспект – албатта, сўнгги ўттиз йили ичида раклар сони ошди. Бу бутун ер юзаси бўйлаб. Бу экология ёки бошқа ташқи таъсирларга боғлиқ эмас. Балки ҳаёт сифатига боғлиқдир – одамларнинг умри узайиб, ўз ракига қадар яшайдиган бўлиб қолди.

Даволаш

Энг муҳими – доим шай ҳолда туриш керак. Ракни бошланғич босқичларда даволаш мумкин. Жиддий!

Ва албатта фақатгина сиз ўйлагандек энг зўр врачлар ишлайдиган Исроил клиникаларида эмас. Бизда ҳам технология шундай. Уларда реклама яхши, ва албатта энг ишончсиз вазиятда ҳам "Албатта даволаймиз!" дейиши фарқли холос. Шу сабабли кишилар сўнги умид билан уларга пулларини олиб боришади. Бизнинг маҳаллий клиникаларда ҳам шундай врачлар, шу технологиялардан фойдаланиб даволашини унутманг.

Шунчаки Россияда терминал босқичи якун эканлигини айтишади. Ёлғон умид беришмайди. Балки бекоргадир? Балки алдаш керакдир. Ҳеч бўлмаса пуллар мамлакатда қоладику.

Юқоридаги фикр қисман нотўғри. Чунки айрим маҳаллий докторлар (Россия) даволаниш учун йўллаганлиги сабабли клиникалардан маълум моянага эга бўлишади. Лекин худди Россиядаги каби даволаш, фақат бепул эмас. Бир неча юз минглаб пуллар. Фақат у ерда йўллаган касбдошларига беришмайди. Сен, қадрли дўстим, хурсанд ҳолда қонли пулларни кимгадир, лейкемияни даволаш учун Германияга юборяпсанми? Давом эттиравер.

Профилактика

Рак билан қандай оғримаслик ва ундан қўрқмаслик бўйича канцерофоблар учун қисқача ва қувноқ тавсиялар. Бизнинг ривожланган дунёда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу усул 100% ишлайди. Бошқа касалликларда ҳам. Пункт №1: яшама, ўликлар касал бўлмайди. Ха-ха! Бу сизга антиоксидантлар эмас.

Энди жиддий – рак ҳужайралари ҳар бир одамда доимо пайдо бўлади ва иммун тизим томонидан йўқотилади. Айрим ҳолларда улар яшаб қолиб, бузилган ҳужайралар сектасини ҳосил қилади. Одам эса чекиш, алкогол, солярия, катта шаҳарларда яшаш ва миллионлаб турли туман канцерогенлар билан ёрдам бериб юборади.

Ҳаммада рак бўладими? Йўқ. Бўлди, шу. Қўрқинчли ҳеч нарса йўқ. Рак ҳужайралари тиббиёт пайдо бўлгунча қадар бор бўлиб келган. Бир нарсадан хурсанд бўлиш керакки, айримларини даволай оламиз. Муҳими – вақтни ўтказмаслик, ўзингдаги хунук ҳолларни врачга кўрсатиш.


Фойдали маълумотлар манзили: https://t.me/OnlineDoctorUz

Report Page