1.6.3. Яширин инфекциялар

1.6.3. Яширин инфекциялар

Doctor Xurshidbek

Яширин инфекциялар – урологлар, тери-таносил касалликлари мутаҳассислари, гинекологларнинг омадли бизнеси саналади.

Уреаплазма ва микоплазма – кўпчилик учун нормал ҳолат саналади. Кўпгина инфекциялар эволюция натижасида одам билан битта организмда яшаб, унга зарар етказмасликка ўрганишган ва кўпчиликда шундай.

Симптомсиз ҳолатда кишиларни даволайвериш нотўғри. Кўпгина инсофсиз врачлар бундай чегара ҳолатларидаги мавжуд инфекцияларни аниқлаб, барча беморларидан пул "соғишади". Бунақалар қанча. Чўнтаклар тўлади. Клиника гуллаб-яшнайди.

Хистори

Бир неча йиллар аввал буюк СССРга янги усул – ПЦР олиб келинди, қайсини кўринмайдиганни кўрадиган. Айнан, аввалроқ кашф этилган Mycoplasma hominis (36-йил) ва Ureaplasma Urealiticum (54-йил)ни аниқлаш учун. Маълум бўлишича бу икки инфекция барча жойда яшайди. Эй худойим, нима қилиш керак?!

"Ўзингизни босинг, бундан ишлаб олиш мумкин", - кулишди оч совут врачлари ва бу икки ювош айбдорларни барча простатитлар, бепуштлик, ҳомила тушиши ва ўлик туғилишларнинг сабабчиси деб кўрсатилди. Албатта, кишилар дарров текширув учун келишди, кейин антибиотиклар ишлаб чиқишди. Бу ҳолат бугунга қадар давом этиб келмоқда.

Бу нима

Йиллар давомида йиғилган эпидемиологик кузатувларда йиғилган маълумотлар асосида микоплазма, уреаплазма ва гарднереллалар кишилардаги шартли патоген флора эканлиги аниқланди:

- 50%  соғлом, жинсий фаол аёлларда жинсий йўлларида микоплазма бор. Эркакларнинг 30% қисмида;

- 75% соғлом, жинсий фаол аёлларнинг жинсий йўлларида уреаплазма бор. Эркакларнинг 45% қисмида;

Простати, бепуштлик, ҳомилани кўтара олмаслик билан боғлиқлиги аниқланмаган.

Бу инфекцияларга таҳлил ўтказиш (қонда антитаналар, экиш ва ПЦР каби) ҳатто ҳомиладорларда ҳам маъносиз. Ҳомиладорларда яллиғланиш индикатори сифатида лейкоцитларни аниқлаш учун қин суртмаси олиш зарурроқ. Агар яллиғланиш бўлса ҳақиқий айбдорни (хламидиоз, гонорея, трихомониаз ва б.) аниқлаш ва ўлдириш керак. Шунингдек ТОРЧ инфекцияларига текширишда ҳам маъно бор. Агар организмда муаммо бўлмаса даволаш шарт эмас. Барибир шартли патоген микробларни йўқота олмаймиз, кандидозни эса ўстириб юборамиз.

Гарднереллез

Gardnerella vaginalis – яна битта "тижорий" мироорганизм. Бу микробни бепуштлик ва ҳомиладорликни асоратлари сабабчиси деб қараш бекор бўлган, лекин "гарднереллёз" ташҳисининг ўзи йўқлигига қарамай, ташхис ўтказиш ва антибиотиклар билан даволаш ҳалигача бор. Сассиқ ҳидли, кўп миқдордаги кулранг-оқ ажралмалар, қинда ачишиш билан кечадиган бактериал вагиноз бор. Бундай белгиларсиз, таҳлил ҳам, унинг мусбат натижаси ҳам клиник аҳамиятга эга эмас.

Вагинознинг сабаблари цистит каби оддий: сифатсиз гигиена, маҳаллий иммунитетнинг пастлиги, совуқда қолиш ва б. Касаллик метронидазол билан даволанади, антибиотиклар билан эмас.

Айтганча, эркакларни гарднереллага текширишдан ҳеч қандай маъно йўқ. Эркаклар организмида у 2-3 кунгина яшай олади.

Хламидиоз

Хламидиоз тўғрисида ҳам шу гаплар. Лекин озгина тузатиш билан: аёл организмида йиллаб давом этган хламидиоз кўпинча бепуштликка сабаб бўлади.

Доктор, менга нима бўлади?

Замонавий рационал тиббиётда йиғилган маълумотларни эътиборга олганда бу микроблар ҳеч қандай симптомларсиз аниқланса шунчаки топилган деб қараш керак. Яъни даволаш талаб этилмайди.

Бирор симптом бўлганида:

1.      Барча простатитларни ушбу инфекцияларга текшириш шарт эмас.

2.      Простатитда бу инфекцияларга даволаш тавсия этилмаган.

3.      Ушбу инфекцияларга ҳомиладорларни скрининг текширувига кўрсатма йўқ. Шунингдек уларни даволаш ёки профилактикаси бўйича ҳам. Антибиотиклар билан даволаш ҳавфни камайтирмайди.

Даволаш

Бу инфекцияларга даволаш муаммо бўлгандагина тўғридир. Яъни ногонококкли уретрит (кўпинча хламидийли бўлади), цервицит, салпингит, айниқса иммун тизими пастлигида (ёки иммунитет пасайиши потенциал ҳавфи борлиги – ҳомиладорликда антитаналарнинг юқори титри). Бу касалликларни клиник белгиларига кўра ташҳислаш етарли. Ва гонококкларга қарши антибиотик бериш керак. Ёдда тутинг, бу бактериялар тетрациклинлар ва макролидларга чидамли. 40-60% қисми фторхинолонларга (ципрофлоксацин, офлоксацин), эритромицин ва кларитромицинга (30% гача) чидамли.

Шубҳали простатитлар ва тўсатдан аниқланган ҳолатларда антитаналар титри аниқланади. Бу уларни ҳақиқатан борлигини билиш учун ҳолос ва ваҳимага сабаб бўлмаслиги керак.


Фойдали маълумотлар манзили: https://t.me/OnlineDoctorUz

Report Page