16 декабрь куни Паркент тумани ҳокимлигининг катта мажлислар зали ёшлар вакиллари билан гавжум бўлди

16 декабрь куни Паркент тумани ҳокимлигининг катта мажлислар зали ёшлар вакиллари билан гавжум бўлди



Паркент Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мутасаддилари ташаббуси билан Дзюдо бўйича 2 карра жаҳон чемпиони, 3 карра Олимпия ўйинларининг совринли ўрин эгаси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устаси, «Ўзбекистон ифтихори» кўкрак нишони соҳиби, халқаро даражадаги спорт устаси Ришод Собиров, кураш бўйича 13 карра Ўзбекистон чемпиони, 5 карра Осиё чемпиони, фахрийлар ўртасида жаҳон чемпиони Азамжон Шокиржонов, Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқарма бошлиғи Азамат Туробов, Тошкент вилояти футбол федерацияси вице президенти Аскар Жадегровлар ташриф буюрдилар.

Тадбирнинг энг асосий томони шунда бўлдики, туманимиз ёшлари ўзларини қизиқтирган у ёки бу масалада спорт мутахассисларига мурожаат қилдилар. Икки ўртада баҳс-мунозара қизиб кетди. Халқаро даражадаги спорт устаси Ришод Собиров, жаҳон чемпиони Аъзам Шокиржоновлар ўзлари эришган муваффақиятлар ҳақида сўзлаб беришди.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page