ПВХ ҚОПЛАМЛИ МАТЕРИАЛЛАР УЧУН ПРИНТЕР (СОЛЬВЕНТ ПРИНТЕРИ)

ПВХ ҚОПЛАМЛИ МАТЕРИАЛЛАР УЧУН ПРИНТЕР (СОЛЬВЕНТ ПРИНТЕРИ)

Торговый центр оборудования "Asia Star" -  Сольвентные струйные плоттеры Mimaki

Сольвент принтерлар ПВХ қопламли рулонли материалларга чоп этиш учун мўлжалланган. Хусусан, винил плёнка, баннер, синтетик матолар, афиша, билборд ва хоказо. Босмадан кейин қўшимча ишлов бериш талаб қилинмайди. Баъзи ҳолларда винил плёнкалар ламинатланади (ламинатор орқали шаффоф плёнка ёпиштирилади), куйишдан ва механик шикастланишдан (чизилишдан) қўшимча ҳимоя хисобланади.

Mimaki SWJ-320EA принтериниг техник ва операцион сифатлари ички безакнинг хар қандай элементларини, дизайнерлик фон расмларини, “сувоқ” фрескаларини, тортма потолокоарни, бадиий репродукцияларни яратишга имкон беради. Ушбу кўп тармоқли принтерни сотиб олиб, декор ва ички дизайн сохасида ихтисослашган компаниялар қўшимча эксклюзив хизматларни тақдим этиш учун универсал воситага эга.


Кафолат ва кафолатдан кейинги хизмат кўрсатиш шартлари.

Ускунани ишга тушириш ва фойдаланишни ўргатиш курси (принтернинг ишлаш асослари) ускуна нархига киритилади ва 2-4 кун ичида ишга тушириш пайтида ўргатилади. Муҳандиснинг йўл ҳаражатлари ва турар жой хизмати алоҳида тўланади.

Кафолатланган таъмирлаш ишлари ишлаб чиқарувчининг айби билан содир бўлган бўлса, бепул амалга оширилади. Бунда муҳандиснинг йўл ҳаражатлари ва турар жой хизмати алоҳида тўланади.

Кафолат даври ўтганидан сўнг хизматлар сервис марказининг нархлар рўйхатига асосан тўланади.


Берилган нархлар қуйидаги ҳаражатларни ўз ичига олган:

·       Asia Star компаниясининг хизмат хақи;

·       Тошкент шаҳридаги омборгача транспорт ҳаражатлари;

Ускуналар учун кафолат 12 ойга тақдим этилади.

Тўлов турлари: Ўзбекистон Республикаси пул бирлиги - сўмда нақд, электрон карта ва пул ўтказиш йўли билан қабул қилинади.

Буюртма берилганидан сўнг талабга биноан ускуналарни ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва расмийлаштириш муддатларига аниқлик киритилади.

Шу билан бирга, ASIA STAR томонидан бизнес режа ишлаб чиқиш, ТИА (техник-иқтисодий асослаш), маҳсулотни калкуляциясини ҳисоблаб чиқиш, технолог ва ишлаб чиқариш учун хом-ашё топиб бериш хизматлари тақдим этилади.