1.5.2. Отит

1.5.2. Отит

Doctor Xurshidbek

Отит – қулоқнинг яллиғланиши.

Одатда гап ўрта отит тўғрисида бўлади. Бу энг кўп (айниқса болаларда) бош оғришларига сабаб бўлади.

Бу нима?

Одатда шамоллаш билан боғлиқ қулоқ касаллиги бўлиб, оғриқ ва эшитишнинг пасайиши билан кечади. Бирданига икки тарафлама бўлиши мумкин (кўпинча). Баъзан самолётда учиш ёки сувга шўнғиш билан боғлиқ (босимнинг тез ўзгаришларига боғлиқ).

Касаллик кўпинча болаларда бўлади. Чунки:

-         болалар кўпроқ ЎРИ билан оғрийди;

-         Евстахиев найи болаларда беркилиб қолиши осон бўлади; бу ҳолатни аденоидлар кучайтиради;

-         болалар кўп йиғлайди ва бурнини кўп тортади;

Отитлар қулоқ бўлимларига кўра уч турда бўлади: ташқи, ўрта ва ички.

Ташқи

Аслида қулоқ билан боғлиқ эмас. Кўпроқ тери яллиғланишига мос келади. Яъни фурункул ёки ҳуснбузарлар ташқи эшитув йўли терисида чиқиб, беморга ноқулайлик туғдиради. Ҳа, бу ерда ҳатто тирналиш бўлса ҳам ёқимсиз оғриқ бўлади.

Ўрта

Бу барча ЛОР касалликларининг қиролидир: ўрта қулоқ ёки товуш қабул қиладиган ноғора бўшлиғининг яллиғланиши. Бу ерга яллиғланиша Евстахиев найи беркилиб қолса бурун ва томоқдан (ЎРИда ҳам) ўтади. Евстахиев найи томоқни қулоқ билан боғлаб турувчи най бўлиб, қулоқни вентиляция қилиб, босимни мўтадиллаштириб туради. У беркилиб қолганида айнан шу функцияси бузилади. Бурунни қоқиш ёки тортиш найга инфекция ўтишини осонлаштиради. Натижада най яллиғланиши (Евстахиит) юзага келиб, у ўз вазифасини бажара олмайди.

Ўрта отитда ташқи эшитув йўли ташқи тешиги олдидаги дўмбоқчага босилса оғриқ юзага келади.

Най беркилиши билан ўрта қулоқда босим тушиб боради. Кислород қолмайди. Шиллиқ қават ҳужайралари эса яллиғланиш суюқлигини ишлаб чиқаради. Бу эса ёқимсиз ҳисни юзага келтиради. Маълум вақтдан сўнг яллиғланиш қулоқнинг ўзига ўтади ва бактериялар (йирингли отит) газ ва йиринг ишлаб чиқарилишини кучайтиради. Босим эса қайта ошади. Одатдагидан баландроқ ошади. Босим пикида вач игна билан ноғора пардани тешиб, йирингни чиқариб юборади. Оғриқ шу заҳотиёқ ўтиб кетади.

Ички

Бу ҳолат лабиринтит деган чиройли сўз билан аталади. Лабиринтда эшитув рецепторлари жойлашган. Нисбатан кам учрайди. Одатда ўрта отит ёки бошқа кучлироқ инфекцион касаллик оқибатида юзага келади.

Доктор, менга нима бўлади?

Томир торайтирувчи томчилар (Нафтизин)ни бурунга (ҳа, айнан бурунга) томизиш орқали даволанади. Улар бурун ва Евстахиев найи шиллиқ қавати шишини камайтиради. Эшитув йўли эса антисептиклар билан ювилиши мумкин. Янаям зўрроқлари, масалан, антибиотиклар ЛОР томонидан буюрилади.

Агар менингит ёки эшитувнинг йўқотилиши кабиларни истасангиз қулоққа иссиқ грелка, сут томизиш каби халқона усуллардан фойдаланиш мумкин.

Профилактика

Шамоллаш касаликларини адекват даволаш. Яъни тана ҳарорати ошганда уйда ўтириш, бурун ва томоқда шиллиқ қуюлик қолмаслигини олдини олиш, кўпроқ суюқлик ичиш, тана ҳароратини тушириш (врач тавсияси асосида), иссиқ кийим кийиш ва бурунни камроқ қоқиш ва тортиш.

Фойдали маълумотлар манзили: https://t.me/OnlineDoctorUz

Report Page