15 та ҳолатда қарийб 1 млрд 576 млн сўмлик қурилиш-монтаж ишлари сифатсиз бажарилгани аниқланди — «Ўзйўлинспекцияси»

15 та ҳолатда қарийб 1 млрд 576 млн сўмлик қурилиш-монтаж ишлари сифатсиз бажарилгани аниқланди — «Ўзйўлинспекцияси»

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда инспекция бошқарма бошлиғи Дилшод Охунжонов маълум қилди:

https://t.me/aokamediakontent

✔️ Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси томонидан 2022 йилнинг ўтган 9 ойи давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳолати юзасидан маълумот:

“Ўзйўлинспекция”га жорий йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида – жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 474 та мурожаат келиб тушган. Мазкур кўрсаткич 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 45 фоизга ошган.

Келиб тушган мурожаатларнинг 133 таси – автомобиль йўлларидан фойдаланувчилардан бўлиб, уларнинг ҳар бири ҳудудий давлат инспекторлари томонидан, манфаатдор томонларнинг вакиллари иштирокида кўриб чиқилди ва натижаси бўйича қуйидаги тадбирлар амалга оширилди:

61 та мурожаат бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича 80 та кўрсатма берилди. Кўрсатма талабларини муддатида бартараф этмаган 5 та ҳолат юзасидан – мансабдор шахсларга нисбатан тегишли чоралар қўллаш бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилиб, суд органларига юборилди. 15 та ҳолат бўйича –       1 млрд. 576 млн. 675 минг сўм миқдоридаги сифатсиз бажарилган қурилиш-монтаж ишларини ҳисоботдан чиқариш бўйича буюртмачиларга талабнома киритилди. Содда қилиб айтганда, шунча миқдорга баҳоланган, лекин амалда сифатсиз бажарилган қурилиш ва таъмир ишлари пудратчилар томонидан, уларнинг ўз маблағлари ҳисобидан меъёрий ҳужжатлар талаблари асосида қайта бажартирилди.

Бундан ташқари, 2 та ҳолат юзасидан – Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 147-моддаси 1-қисми бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилди.

70 та мурожаатга биноан – йўл объектларининг сифат кўрсаткичлари аниқланиб, мазкур объектларни эндиликдаги таъмирлаш дастурларига киритиш юзасидан – ҳокимликлар, автомобиль йўлини балансида сақловчи ташкилот ҳамда тегишли сектор раҳбарларига таклифлар киритилди.

“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддасига асосан, кўтарилган масалаларни жойларда ўрганиш бўйича сайёр қабулларни ташкил этиш юзасидан вилоятларда сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, 2022 йил 26 август куни Наманган вилояти Чортоқ тумани “Сарой” МФЙ маданият саройида – жисмоний ва юридик шахслар томонидан қатор мурожаатларлари тингланди. Уларнинг ижросини таъминлаш бўйича тегишли ҳужжатлар қабул қилиниб, тилга олинган масалалар ҳудудий давлат инспекторларининг қатъий назоратига олинди.

Шунингдек, ҳозир тилга олинганлардан ташқари, инспекция томонидан – жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилиши юзасидан амалий ўқув семинар-тренинг ўтказилиши йўлга қўйилди. Худди шундай ўқув семинар-тренинглари Наманган, Навоий ва Қашқадарё вилоятларида ҳам ўтказилди.

Report Page