15 ноябрдан 15 декабрга қадар республикамизда Ёнғин хавфсизлиги ойлиги ўтказилади

15 ноябрдан 15 декабрга қадар республикамизда Ёнғин хавфсизлиги ойлиги ўтказилади

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда ФВВ бошқарма бошлиғи ўринбосари, майор Досчанов Мавлонбек маълум қилди:

https://t.me/aokamediakontent

✔️ Маълумки, қиш фасли иситиш муаммоси билан боғлиқ фожиаларнинг тез-тез содир бўлиши сабабли, йилнинг энг ташвишли мавсуми ҳисобланади.

Бу даврда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилмаслиги оқибатида ёнғинлар билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг рўй бериши кўпаяди.

Шу боис, ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қаратилган тадбирларни янада кучайтириш мақсадида, Ҳукумат комиссиясининг тегишли баёни билан 15 ноябрдан – 15 декабргача республика ҳудудида "ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ОЙЛИГИ"ни ўтказиш белгиланди.

"Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" даврида:

- барча туркумдаги объектларда, айниқса, кўп квартирали уйлар ва якка тартибдаги уй-жойлар, бозор, йирик савдо мажмуалари ва аҳоли кўп тўпланадиган бошқа объектларда кенг қамровли профилактик-огоҳлантирув тадбирлари амалга оширилади;

- маҳаллаларда "хонадонбай" тартибида ўтказилаётган профилактик тадбирларда аҳоли ўртасида ёнғинлар, ис газидан заҳарланиш ёки ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган тушунтириш ва тарғибот ишлари янада кучайтирилади;

- алоҳида эътибор тунда одамлар қоладиган масканларга, шу жумладан, "Меҳрибонлик уйлари", "Мурувват" ва "Саҳоват" уйларига қаратилиб, мунтазам равишда кўриклар ўтказилади.

Фурсатдан фойдаланиб фуқароларимиздан:

- хонадонингиздаги электр, газ ва иссиқлик таъминоти қурилмаларини доимий назорат қилиб боришингизни ва улардан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги талабларига қатъий риоя этишингизни;

Корхона ва ташкилот раҳбарларидан:

- давлат ёнғин назорати органларининг тавсиянома ёки ёзма кўрсатмаларидаги ёнғинга қарши тадбирларни ўз вақтида бажаришингизни илтимос қилиб қоламиз.

Ҳурматли ҳамюртлар ва юртимиз меҳмонлари!

Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига мунтазам риоя қилишингизни ва 15 ноябрь – 15 декабрь кунлари "ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ОЙЛИГИ"да фаол иштирок этишингизни сўраб қоламиз.

Report Page