15-май - Халқаро оила куни!

15-май - Халқаро оила куни!


Андижон вилоятида 2020 йилнинг биринчи чораги давомида жами оилалар сони 1.127.976 тани ташкил этиб келмоқда. Ундан ёш оилалар сони 430.180 та, намунали оилалар сони эса 147.435 тани ташкил этади.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг 2020 йил “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат дастурида назарда тутилган чора-тадбирларни бажарилишини таъминлаш мақсадида вилоят оила маркази томонидан вилоятимизда кўплаб тадбирлар ва лойиҳалар амалга оширилди.

Аҳоли ўртасида 2020 йилнинг биринчи чораги давомида жами 962 маротаба тарғибот тадбирлари ўтказилди.  бўлиб, Марказ томонидан “Оила институтини мустаҳкамлаш”, “Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш”, “Жамиятда замонавий оиланинг намунали шакли”, “Оила жамият ва давлат ҳимоясида”, “Фаровон оила жамият равнақининг асоси”, “Соғлом оила – соғлом жамият” ҳамда Нотинч ва муаммоли оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш тўғрисида  ўтказилган тарғибот тадбирларида жами 80.009 нафар фуқаролар қамраб олинган. Ундан ташқари низоли ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан доимий тарзда якка тартибда суҳбатлар ўтказилиб келинмоқда.

Андижон вилоятидаги социолог, психолог, “Оила” маркази мутахассислари, тиббиёт ходимларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил этилди. Энг кўп учрайдиган муаммолардан яни “Эр-хотин ўртасида келишмовчилик” юзасидан тадқиқотлар ўтказилмоқда.

Февраль ойи барча МФЙларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПK -3808 - сон қарорининг 2 иловасига мувофиқ тасдиқланган, “Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”нинг 29 банди ижроси бўйича “Оила” маркази томонидан вилоят бўйича белгиланган ҳудудларда “Маҳалла раиси билан бир кун” акцияси тадқиқоти ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисидаги” қўшма қарорига асосан, белгиланган чора-тадбирлар асосида ҳудудларда давра суҳбатлари ўтказилмоқда. “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш” масалалари бўйича комиссиялар тузилиб жамоатчилик назорати ташкил этиш ва тарғибот ишларини амалга ошириш бўйича тушунчалар берилмоқда.

Оилани севиш, садоқат кўрсатиш, қариндош ва дўстларга ғамхўрлик қилиш ҳар бир инсон ҳаётидаги асосий қадриятлардир. 


Оилангиз ва қадрдонларингизни эъзозланг!

Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram 

Report Page