15 августдан "Тошкент-Чимбой" йўналишида мунтазам автобус қатнови йўлга қўйилади

15 августдан "Тошкент-Чимбой" йўналишида мунтазам автобус қатнови йўлга қўйилади

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

Мамлакатимиз аҳолисига кўрсатилаётган автотранспорт хизматлари сифатини ошириш, йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Транспорт вазирлиги томонидан белгиланган режа асосида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, бугун мамлакатимиз пойтахти Тошкент шаҳри ва вилоят марказлари ҳамда йирик шаҳарлар ўртасида мунтазам автобус қатновлари ташкил этилиб, йўловчилар ўз вақтида манзилларига хавфсиз етказиб қўйилмоқда. Шу билан бир қаторда республикамизнинг чекка ҳудудларини бевосита Тошкент шаҳри билан боғловчи йўналишларда ҳам автобус қатновларини йўлга қўйиш борасида ишлар олиб борилмоқда.

15 август кунидан эътиборан “Uzautotrans service” МЧЖ томонидан "Тошкент-Чимбой" йўналишида мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилади. Автобуслар Нукус шаҳри орқали ҳаракатланади. Тошкент автовокзалидан автобус соат 08:00 да жўнаб кетади. Чимбойдан эса 08:20 да Тошкент томон йўлга чиқилади. Мазкур йўналиш масофаси 1216,3 км.ни ташкил этади. Чипта нархи эса 124 000 сўм этиб белгиланган. Нукус шаҳригача эса 118 000 сўмни ташкил этади. Чипталарни Тошкент автовокзали кассаларидан сотиб олиш мумкин. Қўшимча маълумотлар учун телефон: (71) 207-87-00.