ТЎҚИМАЧИЛИК ПРИНТЕРИ 

ТЎҚИМАЧИЛИК ПРИНТЕРИ 

Торговый центр оборудования "Asia Star" - текстильный плоттер Mimaki

Ушбу принтер турли хилдаги матоларда юқори сифатли расм чоп этиш учун ихтисослашган. 

Mimaki Tx300P-1800 плоттери сублимация, дисперс пигмент, актив ва кислотали сиёҳ билан юқори сифатли чоп этади. Mimaki Tx300P-1800 байроқлар, баннерлар, мобил стендлар ва енгил тузилмалар, мебель, кийим ва аксессуарлар, девор - безак қопламалар, тўқимачилик моделлаштириш намуналари, маиший маҳсулотлар, театр безаклари, юмшоқ плакатлар, POS-материалларга чоп этиш имкониятини беради. 

Унумдорлиги - соатига 68 м2 гача

Чоп этиш кенглиги - 1920 мм гача

Чоп этиш аниқлиги - 1400 dpi гача

Сиёх - сублимация, дисперс, пигментли, актив, кислотали


  • Дунёнинг энг машхур тўқимачилик принтерларидан бири.
  • Panasonic компаниясининг ноёб юқори томчилатиб чиқарадиган чоп этувчи бошлари 7 мм гача бўшлиқга эга бўлган холда чоп этиш ва босиб чиқаришни кафолатлайди.
  • Кенг рангларни қамраб олган арзон асл сиёхлар.
  • Узлуксиз ишлаш ва бенуқсон сифатли чоп этиш учун ақлли хусусиятлар.
  • Турли хил зичликдаги матоларда чоп этиш шу жумладан чуқур текстура ва сезиларли тукли матоларга.
  • Мураккаб градиенларни такрорлаш учун 6 дан 24 пикалитгача ўзгарувчан томчилар хажми билан чоп этиш.
  • Чоп этиш сифатини яхшилаш учун саноат тўқимачилик матосини узатиш тизими.
  • Профессионал тўқимачилик ишлаб чиқариш учун кучли дастурий воситалар

MIMAKI TX300P-1800 ПЛОТТЕРИ УЧУН ҚЎЛЛАДИНАЛИДАН СИЁХЛАР ТУРИ:


Кафолат ва кафолатдан кейинги хизмат кўрсатиш шартлари.

Ускунани ишга тушириш ва фойдаланишни ўргатиш курси (принтернинг ишлаш асослари) ускуна нархига киритилади ва 2-4 кун ичида ишга тушириш пайтида ўргатилади. Муҳандиснинг йўл ҳаражатлари ва турар жой хизмати алоҳида тўланади.

Кафолатланган таъмирлаш ишлари ишлаб чиқарувчининг айби билан содир бўлган бўлса, бепул амалга оширилади. Бунда муҳандиснинг йўл ҳаражатлари ва турар жой хизмати алоҳида тўланади.

Кафолат даври ўтганидан сўнг хизматлар сервис марказининг нархлар рўйхатига асосан тўланади.


Берилган нархлар қуйидаги ҳаражатларни ўз ичига олган:

  • Asia Star компаниясининг хизмат хақи;
  • Тошкент шаҳридаги омборгача транспорт ҳаражатлари;

Ускуналар учун кафолат 12 ойга тақдим этилади.

Тўлов турлари: Ўзбекистон Республикаси пул бирлиги - сўмда нақд, электрон карта ва пул ўтказиш йўли билан қабул қилинади.

Буюртма берилганидан сўнг талабга биноан ускуналарни ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва расмийлаштириш муддатларига аниқлик киритилади.

Шу билан бирга, ASIA STAR томонидан бизнес режа ишлаб чиқиш, ТИА (техник-иқтисодий асослаш), маҳсулотни калкуляциясини ҳисоблаб чиқиш, технолог ва ишлаб чиқариш учун хом-ашё топиб бериш хизматлари тақдим этилади.