143 та туманларнинг маъмурий-ҳудудий чегараларини белгилаш лойиҳа ишлари якунланди.

143 та туманларнинг маъмурий-ҳудудий чегараларини белгилаш лойиҳа ишлари якунланди.

Кадастр агентлиги Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ҳузурида жорий йил 15 октябрь куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишида барча вилоят, туман ва шаҳарларнинг маъмурий чегараларини аниқлаш ишларини шу йил якунига етказиб, маҳаллий кенгашларда тасдиқлаш вазифаси қўйилган эди.   Бу борада Кадастр агентлигининг “Ўздаверлойиҳа” институти томонидан 10 ноябрь ҳолатига Республикамиз бўйича 143 та туманларнинг маъмурий-ҳудудий чегараларини белгилаш лойиҳа ишлари якунланди.

Иш қандай ташкил этилди?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 апрелдаги 299-сон қарори талаблари асосида туманларнинг маъмурий-ҳудудий чегараларини белгилаш бўйича, 

  • “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институтига амалий ёрдам кўрсатувчи, шунингдек, маъмурий-ҳудудий бирликлар чегаралари масаларини кўриб чиқувчи Ишчи гуруҳ тузиш тўғрисидаги туманлар ҳокимларининг фармойишлари қабул қилинди.
  • Институт мутахассислари туман ишчи гуруҳи билан биргаликда туманларнинг маъмурий-ҳудудий чегараларини белгилаш юзасидан жойида дала-кузатув ишлари амалга оширилди.
  • Туманлар чегараларини белгилашда чегара чизиқларини кўчмас объектлар билан ўтказиш чоралари белгиланди ва туманлар ўртасида алмашадиган участкалар бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.
  • Тўпланган барча ҳужжатлар халқ депутатлари туман Кенгашларига кўриб чиқиш учун киритилди ва депутатлар муҳокамасидан кейин халқ депутатлари туман Кенгашларининг қарорлари қабул қилинди.
Бугунги кунда халқ депутатлари туманлар Кенгашларининг қарорлари туман ҳокимларининг илтимосномалари асосида кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун халқ депутатлари вилоят Кенгашларига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига тақдим этилган. 


Report Page