14 ёшли ўсмир “PUBG”даги профилни 4,5 минг АҚШ долларига сотиб олишга уринди ва фирибгарнинг тузоғига тушди
Самарқанд вилояти. 2023 йил январь ойининг охирларида Каттақўрғон туманида яшовчи вояга етмаган 16 ёшли Т.Ж ўзига тегишли бўлган Telegram мессенжердаги “FRENZY AKKAUNT”ти орқали “PUBG” ўйинининг профилини 7.000 АҚШ долларига сотиши ҳақида реклама жойлаштириб, ушбу ўйиндаги профилини ўзига олдиндан таниш бўлмаган Тошкент шаҳри Яккасарой туманида яшовчи 14 ёшли И.С.га сотишлигига келишиб, ундан жами 4.450 АҚШ доллар миқдоридаги пулларни ўзига тегишли бўлган пластик картасига ўтказиб, И.С.га эса “PUBG”даги профилини бермасдан, ундан олган пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Каттақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Т.Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 168-моддаси 3-қисми “г” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли ота-оналар вояга етмаган фарзандларингиз бўш вақтларида нималар билан шуғулланиб келаётганлиги ҳамда пулларни қаерга сарфлаётганликларини назорат қилишни унутманг. Фарзандларингизни келажагига бефарқ бўлманг!
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти