Мактабгача таълим ташкилотларида "Ҳосил байрами" бўлиб ўтмоқда.
Нурафшон шаҳар 14-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида "Ҳосил байрами" тадбири бўлиб ўтди.

Мусиқа раҳбари Н.Тўраева ва тарбиячи М.Ортиқбоевалар бошчилигида тайёрлов гуруҳи тарбияланувчилари иштирок этишди.

Бундан ташқари ташкилотнинг кичик, ўрта, катта ва рус гуруҳ тарбияланувчилари ўзларининг шеър ва рақсларини намойиш этиб, байрамга янада кўрк қўшишди.

"Олтин куз" ва "Деҳқон бобо" нинг ташрифи болажонларга илиқлик ҳамда байрамона кайфият бағишлади.


Байрам сўнгида "Жаннатмакон Ўзбекистонимизнинг ҳосили доимо мўл бўлсин, деҳқон боболаримизга куч-қувват, етиштираётган ҳосилига барака берсин. Бизлар обод ва тинчликсевар Ватанда мана шундай байрам тадбирларини болажонларимиз билан ўйнаб-кулиб ўтказайлик" дейди ташкилот раҳбари Д.Таирова.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa