14 кунлик тиббий кузатувда бўлган 250 нафар юртдошларимизда Коронавирус аниқланмади, уларга уйларига қайтишга рухсат берилди
![](/file/ae994e3f54548e168c826.jpg)
COVID-19 Коронавирус инфекцияси мамлакатимизга кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш мақсадида бир гуруҳ ватандошларимиз хориждан қайтарилмоқда. Хусусан, “УФА-Андижон” 372-сонли поездида Россиянинг Москва, Оренбург, Санкт-Петербург ва бошқа жойларидан Ватанга қайтган 250 та Андижонликлар Хонобод шаҳридаги “Аловиддин” оромгоҳида махсус шифо масканида касаллиги бўлмасада, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида 14 кунлик тиббий кузатувга олинган эди.
![](/file/3c238c243cfd9d588df3b.jpg)
14 кунлик тиббий кузатувда бўлган фуқароларнинг 204 нафар эркак, 46 нафар аёл, бўлиб, улардан 64 нафари Андижон вилояти, 63 нафари Фарғона вилояти, 24 нафари Наманган вилояти, 7 нафари Тошкент шаҳар, 13 нафари Тошкент, 1 нафари Сирдарё, 11 нафари Жиззах, 33 нафари Самарқанд, 10 нафари Қашқадарё, 11 нафари Сурхондарё, 2 нафари Навоий, 3 нафари Бухоро, 7 нафари Хоразм вилояти ва 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасидан.
![](/file/3985db810026a35c6a20e.jpg)
Кузатувда бўлган фуқароларимиз чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказилди. Махсус тестдан ўтказилиб текширилганда вирус аниқланмаганлиги ҳамда касаллик тарқатиш хавфи йўқлигини инобатга олиб улар оилалари бағрига қайтишга рухсат берилди.
![](/file/e98044b9c594f62402cc6.jpg)
Вилоят ҳокими назоратида 250 нафар касаллиги бўлмасада тиббий кузатувда бўлган вилоятимиз фуқароларига 3 маҳал иссиқ овқат, яхши яшаш учун шароитлар яратилди, шифокор ва ҳамширалар кун у-тун хизматда бўлдилар, 14 кун давомида нафақат коронавирус, балки бошқа касалликлар бор-йўқлигига ҳам текширишлар ўтказилди, зарурий ҳолларда тиббий ёрдамлар амалга оширилди.
![](/file/c21d23d257102c98bca0d.jpg)
Тиббий кузатувга олинганларда фуқароларда коронавируснинг белгилари: Иситма, қуруқ йўтал, нафас қисиши ва бошқа ҳолатлар кузатилмади.
Бугун улар карантин муддатини тамомладилар ва ўз яшаш вилоятларига мамнуният билан жўнаб кетишди.
![](/file/3ccd0fd0d46b266e64576.jpg)
Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram