12,5 тонна буғдойни ўғирлаган шахслар ушланди

12,5 тонна буғдойни ўғирлаган шахслар ушланди

Ички ишлар вазирлиги

2019 йил 24 август куни Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида яшовчи, 25 ёшли Г.Я. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 1 июлдан 18 августгача бўлган вақт оралиғида номаълум шахслар “Кескантерак” МФЙ ҳудудида жойлашган шу фермер хўжалигига қарашли омборхонага калит танлаш йўли билан кириб, у ердан умумий қиймати 18 750 000 сўмлик   12 500 кг. буғдойини ўғирлаб кетганликларини маълум қилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Навбаҳор тумани Кескантерак маҳалласида яшовчи 48 ёшли З.М. ва Навбаҳор тумани Янгиҳаёт маҳалласида яшовчи 51 ёшли В.Э.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси

Report Page