Оқолтин туманидаги умумтаълим мактаблари битирувчилари учун синов тести ўтказилди

Оқолтин туманидаги умумтаълим мактаблари битирувчилари учун синов тести ўтказилди


Оқолтин туман Халқ таълими бўлими "Абитуриент-2021" штаби ишчи гуруҳининг 2020-йил 19-ноябрдаги "Таълим муассасалари битирувчиларининг олий таълимга кириш кўрсатгичларини яхшилаш тўғрисида"ги чора-тадбирлари асосида, тумандаги барча умумтаълим мактабларида 2021-йил 12-феврал куни 11-синф битирувчилари учун синов тести ўтказилди. Бу ҳақда "Абитуриент-2021" штаби хабар берди.

Мактабларда жами 11-синф ўқувчиларидан 278 нафар битирувчилари олий таълим муассасаларига 2020-2021 ўқув йили учун тест синовлари форматидаги репетицион-диагностик тест синовларидан ўтди.

"Синов давлат тест маркази Сирдарё вилояти бўлими ва туман халқ таълими бўлимлари ҳамкорлигида ташкил этилди. Ушбу тест синовлари жараёнида тест топшираётган бугунги ўқувчилар яъни, бўлажак абитуриентлар учун бу тест синовлари олдиндан муҳим репетиция вазифасини бажариб беради", - дейди туман халқ таълими бўлими мудири Ж.Зикриллаев.

Бундай тест синовлари абитуриентлар учун тайёрлов вазифасини ўтабгина қолмай, олий ўқув юртларига киришга бўлган масъулият ва интилишни янада оширишга хизмат қилади.

Оқолтин тумани Халқ таълими бўлими

Report Page