1197- МУРОЖААТЛАР ВА НАТИЖАЛАР

1197- МУРОЖААТЛАР ВА НАТИЖАЛАР

doridarmon_ak

Жаҳон ҳамжамияти учун жиддий муаммога айланган коронавирус пандемиясига қарши мамлакатимизда ҳам қатъий чора-тадбирлар кўрилмоқда. Карантин вақтида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатиш, уларга зарур маҳсулотларни етказиб бериш шулар жумласидан.

Шу мақсадда Республика махсус комиссиясининг қарори билан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази ташкил қилинди.

Марказ 1197 қисқа рақами орқали ёрдамга муҳтож шахслар, ёрдам беришда ўз ҳиссасини қўшмоқчи бўлган кўнгиллилар ва хайрия қилишни истовчи фуқаролар маълумотларини қабул қилишни бошлаган.

Қўнғироқ қилаётган фуқаролар орасида қариялар, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар, сурункали касаллиги бор беморлар, имтиёзли рецепт асосида дори воситалари олишга муҳтож бўлган юртдошларимиз ҳам бор. 1197 қисқа рақамига бўлаётган қўнғироқлар орқали уларнинг рўйхати Тошкент шаҳар туман тиббиёт бирлашмалари билан биргаликда шакллантирилмоқда ва “Дори-Дармон” акциядорлик компаниясининг Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказида кўнгилли асосда иш олиб бораётган масъул ходимларига етказилмоқда. Рўйхат асосида сўралган зарур дори воситалари жамланиб, туман тиббиёт бирлашмалари орқали аҳолига етказиб берилмоқда.

Ҳозирги кунга қадар, тақдим этилган рўйхатлар асосида жами 124 нафар фуқаро учун 23,1 млн. сўмлик 224 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлари жамланди ва 4 та туман тиббиёт бирлашмалари ходимларига мурожаат қилган фуқароларга етказиб бериш мақсадида топширилди.

Хусусан, 2020 йил 4 апрель куни, Юнусобод туманидан келиб тушган қўнғироқлар асосида, жами 39 нафар фуқарога етказиб бериш учун 11,2 млн. сўмлик 78 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлари Юнусобод тумани тиббиёт бирлашмасининг масъул ҳодимларига топширилди.

2020 йил 6 апрель ҳолатига, Миробод туманидан келиб тушган қўнғироқлар асосида жами 11 нафар фуқарога мўлжалланган 4,80 млн. сўмлик 11 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлари Миробод тумани тиббиёт бирлашмасининг масъул ҳодимларига топширилди.

2020 йил 7 апрель куни, Бектемир, Чилонзор ва Юнусобод туманларидан келиб тушган қўнғироқлар асосида жами 74 нафар фуқаро учун 7,1 млн. сўмга тенг 135 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлари ушбу туманларнинг тиббиёт бирлашмаларига топширилди.

Туман тиббиёт бирлашмалари эса карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда (махсус кийим бош ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланган ҳолда) эҳтиёжмандларга етказиб бермоқда.

Жорий йилнинг 8 апрель ҳолатига Олмазор туманидан келиб тушган мурожаатларда сўралган дори воситалари ва тиббий буюмларни жамлаш ва аҳолига етказиб бериш бўйича ишлар олиб борилаяпти.

Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази томонидан 7 апрель ҳолатига  Тошкент шаҳар бўйича манзилли рўйхат асосида аҳоли учун зарур бўлган бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари 30 та юк ташиш учун мўлжалланган автоуловлар орқали жами 12 204 та (1 кун – 773та, 2 кун – 1684 та, 3 кун - 2009 та, 4 кун – 2290та, 5 кун – 3237та, 6 кун – 2211та) хонадонга умумий 1 708 650 000 сўмлик бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.


"Дори-Дармон"АК матбуот хизмати
Бизнинг манзил: Шойхонтохур тумани,Чорсу майдони, 21-уй. Мўлжал: Тошкент савдо маркази
doridarmon_ak телеграм каналида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланишда каналимиз  манба сифатида кўрсатилиши шарт!

Report Page