ᅠᅠ

ᅠᅠ

Marhamah Study

Дунёнинг энг яхши ўнта университети. 2021 йил!
Келажакда катта муваффақиятларга эришишни ният қилган ҳар бир инсон нуфузли олийгоҳда ўқиб сифатли билим олишга ҳаракат қилади. Ёшлар фақат Республикамиз ҳудудида фаолият олиб борувчи олийгоҳлардан ташқари дунёга машҳур бўлган университетларга ҳам ўқиш имконига эгалар. Албатта ўқиш учун контракт пули қимматлик қилиши мумкин, аммо жорий этилган имтиёзларга эга ва кўп сонли грантларга ғолиб бўлиш машҳур университетларни талабаси бўлишга имкон беради. Биз сизга 2021 йилда дунёнинг энг яхши ўнта университети ҳақида маълумот беришга қарор қилдик.
10. Чикаго университети (АҚШ)
Халқаро номи: University of Chicago
 Университет машҳур миллиардер Жон Рокфеллер ҳомийлиги остида 1891 йил ташкил этилган. Жон Рокфеллер университетни ташкил этилишига киритган сармоясини умридаги энг яхши инвестиция деб ҳисоблайди. ХХ- асрнинг ўрталарида университетда номи дунёда машҳур тадқиқотчи олимлар фаолият олиб бориши натижасида университет АҚШда энг яхши университетлардан бирига айланди. Университетда 13 та тадқиқот институти, 120 дан кўп компаниялар билан ҳамкорлик қилувчи илмий текшириш марказлари, 6 та касб ҳунар ва узликсиз таълим берувчи мактаблар мавжуд. Университетда АҚШ ташқи сиёсат доктринаси яратилган. Университетни битирувчиларининг 89 нафар илм фанга қўшган улкан ҳиссаси учун Нобель мукофотига сазовор бўлган. Талабалар учун университетни тугатиб шу ерда қолиб ишлаш катта бахт ҳисобланади.
University of Chicago

9. Швейцария федерал технологик институти (Швейцария)
Халқаро номи: ETH Zurich - Swiss Federal Institute of Technology Zurich
Университет 1855 йил ташкил этилган. Нобель мукофотига сазовор бўлган машҳур олим Альберт Эйнштейн шу университетда таълим олган. Университетда 20 000 нафарга яқин талаба билим олади, уларга тахминан 2500 нафар ўқитувчи билим беради. Университетда ўқиш контракт пули бошқа машҳур университетларга қараганда бир мунча арзон, тахминан бир йилга 1150 доллар.
ETH Zurich - Swiss Federal Institute of Technology Zurich

8 Лондон империя коллежи. (Буюк Британия)
Халқаро номи: Imperial College London
Ташкил этилган санаси - 8 сентябрь 1907 йил.
Ўқув даргоҳида с витаминининг фойдали томони кашф этилган. Пеницилин кашф этган Александр Флеминг ҳам шу даргоҳда таълим олган. Шунингдек бу ўқув даргоҳини битирувчиларидан 15 нафари Нобель мукофотини лауреати бўлишган. Таълимнинг асосий йўналишлари тиббиёт, муҳандислик, ва менежментлик.Талабалар бакалавриатда 115, магистратурада 153 ва докторантурада 53 дастур бўйича билим олишади.
Imperial College London

7. Принстон университети.
Халқаро номи: Princeton University
1746 йили руҳоний Жонатан Дикинсон томонидан Нью-Брансуик шаҳрида мактаб сифатида ташкил этилган. 1756 йил Нью-Джерси штатининг Принстон шаҳрида кўчиб ўтилган. Ўқув даргоҳни юқори чўққига чиқишига 1768 йилдан 1794 йилгача раҳбарлик қилган Жон Уизерспунни хизматлари катта. Унинг фикрича ўқув даргоҳи Америка давлати учун янги етакчиларни тайёрлаши керак эди. 1896 йили ўқув дастури кенгайтирилиб, янги фанлар киритилганлиги натижасида ўқув даргоҳи университет мақомини олган. ХХ- асрнинг бошида Принстон университетга унинг битирувчиси Вудро Вильсон раҳбарлик қилган. Кейинчалик Вудро Вильсон АҚШнинг 28 президенти этиб сайланган. Университет математика, фалсафа, геология, физика, биология, психология, сиёсат, иқтисод, жисмоний тарбия ва бошқа соҳаларга мутахассислар тайёрлайди.
Princeton University

6. Гарвард  Университети (АҚШ)
Халқаро номи: Harvard University
Университет ўз фаолиятини коллеж сифатида 1636 йил бошлаган. Ўқув даргоҳини ривожланишига руҳоний Жон Гарвардни ҳиссаси катта бўлган. У университетга тахминан 800 фунт ва шахсий кутубхонасидаги 400 томдан иборат китобларни ҳадя қилган. Йиллар давомида университет диний уламоларни ўқитиш билан шуғулланган. 1708 йилдан бошлаб дунёвий фанлардан дарс ўтила бошланган.  ХХ -асрнинг ўрталаридан университетда чет эллик фуқароларни ҳам ўқиши учун имкон яратилди. Ҳозирги вақтга келиб Гарвард университети ҳақида эшитмаган одам камдан- кам топилади. Бу олийгоҳни АҚШнинг 8 нафар президенти тугатган. Улар орасида Жон Кеннеди ва Барак Обама ҳам бор. Шунингдек олийгоҳни дунёнинг энг бой одамларидан бири Билл Гейтс, кўплаб дунёга машҳур кино юлдузлари, сиёсатчилар ва тадбиркорлар тугатган. Университет - тиббиёт, бизнес, ҳуқуқшунослик, муҳандислик, санъат, психология, дизайн ва бошқа соҳалар бўйича малакали кадрларни тайёрлайди.
Harvard University

5.  Массачусет Технологик институти. (АҚШ)
Халқаро номи: Massachusetts Institute of Technology
Институт ривожланаётган саноат соҳасига малакали мутахассислар танқислигини ижобий ҳал этиш мақсадида 1861 йилда ташкил этилган. Институт АҚШнинг Массачусетс штатининг Бостон ҳудудидаги  Кембридж аҳоли пунктида жойлашган. Институт муҳандислик, Менежмент, архитектура, гуманитар фанлар ва санъат соҳаси бўйича мутахассислар тайёрлайди. Институтда таълим бериш билан бирга тадқиқотлар ҳам олиб борилади. Институтда кибернетика, инновация ва бошқа замонавий йўналишлар бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда. АҚШ мудофаа қудрати учун ҳарбий қуроллар яратилади. Институтда бир ярим минг нафар ўқитувчи ўн бир минг талабага билим беради. Талабаларни 15 фоизи чет эл фуқаролари.
Massachusetts Institute of Technology

4. Кембридж университети (Буюк Британия)
Халқаро номи: University of Cambridge
Университетда таълим бериш 1209 йилдан бошлаган, аммо, расман фақат 1318 йил тан олинган. Университет Кембриджшир графлигининг Кембридж шаҳрида жойлашган. Маълумотларга қараганда университет маҳаллий аҳоли билан келиша олмаган Оксфорд университетини собиқ ўқитувчилари томонидан ташкил этилган. Университет компьютер, математика, архитектура, география, ҳуқуқ, Менеджмент, шарқ маданияти ва мусиқа соҳалари бўйича мутахассислар тайёрлайди. Университетни 92 нафар Нобель мукофотини соҳиблари тугатган. Кембриджни машҳур физиклар  Ньютон ва Бэкон, атомда ядро мавжудлигини исбот қилган машҳур олим  Эрнест Резерфорд ва атом бомбасини биринчи бўлиб ихтиро қилган– Роберт Оппенгеймер тугатганлар.
University of Cambridge

3. Стэнфорд университети (АҚШ)
Халқаро номи: Stanford University
Университет  Калифорния губернатори Леланд Стэнфорд томонидан 1891 йил ташкил этилган. Университет талабалари бизнес, тиббиёт, муҳандислик, ҳуқуқ, гуманитар ва табиий фанлар бўйича билим оладилар. Шунингдек университетда тадқиқотлар ва экспериментлар олиб борилади. Университетда Нобель мукофоти лауреатлари ва машҳур олимлар дарс берадилар. Университет замонавий компьютер соҳасини етакчиси ҳисобланади Университет инновация йўналиши бўйича жаҳонга машҳур Master Card, Facebook ва Xerox брендларига ўз ҳудудидан лаборатория ажратган. Олийгоҳ ўқитувчиларининг университет талабаси Стив Жобсни ташаббусларини қўллаб -қувватлаши натижасида Apple компанияси дунёга келган.
Stanford University

2. Калифорния технологик институти (АҚШ)
Халқаро номи: California Institute of Technology
Олийгоҳ 1868 йил ташкил этилган. Тиббиёт, иқтисодиёт, бизнес, қишлоқ хўжалиги ва океанларни ўрганиш бўйича мутахассислар тайёрлайди.
Шунингдек бу ўқув даргоҳи АҚШнинг космик дастурини  ва Аполлон космик кемасини яратилиши ҳамда ойни ўрганиш дастурини амалга оширишга катта ҳисса қўшган. Олийгоҳни ҳар ўнтадан бир битирувчиси инновация бўйича медаллар билан тақдирланган. Уларнинг аксарияти 30 ёшда тўлмасдан АҚШ фанлар академиясига фаолият олиб боришади. Физика ва математика соҳаси бўйича Нобель мукофоти лауреатларнинг 17 нафари шу олийгоҳни битирувчилари ҳисобланади. 26 минг талаба ва 11 минг аспирант билим олади.
California Institute of Technology

1. Оксфорд университети (Буюк Британия)
Халқаро номи: University of Oxford
Университет манзили: Wellington Square, Oxford OX1, United Kingdom.
Университетнинг ташкил этилган аниқ санаси номаълум. Аммо баъзи маълумотларга кўра 1096 йилдан бери фаолият олиб боради. Университет 1167 йилдан бошлаб ривожлана бошлади. Чунки шу санадан бошлаб инглизларни Париж университетида ўқиши тақиқланган. 1190 йилдан университет халқаро ҳамкорликни йўлга қўйди. Юз йил ичида олийгоҳ энг яхши ўқув даргоҳларидан бирига айланди. Ҳозирги вақтда университет математика, физика, гуманитар ва ижтимоий фанлар ҳамда тиббиёт йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрлайди.  Оксфордни Жон Донн, Томас Мор, Адам Смит, Жонатан Свифт, Оскар Уайльд, Стивен Хокинг, Дж. Р. Р. Толкин каби дунёга машҳур инсонлар тугатган.
University of Oxford

Манба: go.mail.ru

Report Page