11, 68, 76, 85, 124, 129-сонли йўналишлар бўйича маълумот

11, 68, 76, 85, 124, 129-сонли йўналишлар бўйича маълумот



Бугун - 2020 йил 9 октябрь куни телеграм ижтимоий тармоғидаги “Ко дну” канали орқали “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ таркибидаги автокорхоналарга бириктирилган автобус йўналишларида ҳаракатланаётган автобусларнинг сони кескин камайиб кетганлиги тўғрисида маълумот берилган. Хусусан, маълумотда: 11-сонли йўналишда 2 та; 68-сонли йўналишда 2 та; 85-сонли йўналишда 2 та ҳамда 76, 124, 129-сонли йўналишларда автобуслар умуман ҳаракатланмаётганлиги келтириб ўтилган. 


     2020 йил 9 октябрь куни юқоридаги келтирилган йўналишларга автобуслар қуйидагича миқдорларда ишга чиқарилган:

11-сонли йўналишга 6 та (хизмат кўрсатувчи “8-автобус саройи” МЧЖ);

68-сонли йўналишга 7 та (хизмат кўрсатувчи “1-автобус саройи” МЧЖ);

76-сонли йўналишга 6 та (хизмат кўрсатувчи “Автосантранс-сервис” МЧЖ);

85-сонли йўналишга 5 та (хизмат кўрсатувчи “8-автобус саройи” МЧЖ);

124-сонли йўналишга 4 та (хизмат кўрсатувчи “8-автобус саройи” МЧЖ);

129-сонли йўналишга 6 та (хизмат кўрсатувчи “Алихан транс сервис” МЧЖ).

        Ушбу йўналишлар кун давомида мунтазам равишда ҳаракатланиб, ўз иш тартиби бўйича йўловчиларга хизмат кўрсатишда давом этмоқда. 


Кун давомида ЗТМ мобиль иловасининг фаолиятида техник носозликлар туфайли узилишлар юз берганлиги сабабли, йўналишларда амалда ҳаракатланаётган автобуслар сони билан ушбу мобиль иловадаги кўрсаткичлар ўртасида тафовут юзага келган.

Ушбу камчиликлар тез орада бартараф этилишини ва уларни олдини олиш бўйича барча чоралар кўрилаётганлигини билдирамиз.

Ҳурматли йўловчилар! Тошкент шаҳридаги автобус йўналишлари фаолияти бўйича юзага келган саволлар ва таклифлар юзасидан турли ижтимоий тармоқлардаги маълумотларга асосланмасдан, бу ҳақида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг 1062-сонли ишонч телефони ёки ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали батафсил маълумот олиш имконияти мавжудлигини маълум қиламиз.