Роботлаштирилган замонавий автомашиналар ювиш шахобчаси 

Роботлаштирилган замонавий автомашиналар ювиш шахобчаси 

Узбекско-Китайский Торговый Дом "ASIA STAR" -  Автоматическая бесконтактная автомойка

ХХI асрда робототехника жадал ривожланиб хар бир сохага кириб келмоқда. Шундай сохалардан бири бу маиший хизмат кўрсатиш, яъни автомашиналарни автоматлашган роботлар ёрдамида ювишдир. Бугун сизларга роботлар ёрдамидан қандай фойдаланиб, мўмай даромад кўриш мумкинлиги хақида лойиха тақдим этамиз.


РОБОТЛАШТИРИЛГАН АВТОМАШИНА ЮВИШ ШАХОБЧАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ УЧУН ҚУЙИДАГИЛАР ТАЛАБ ЭТИЛАДИ:

  • Минимал майдон: 100 м2
  • Ишчилар сони: 1 та (назоратчи техник) 
  • Сув таъминоти учун қудуқ ва захира идиши (5 тон): 1 та
  • Электр энергия таъминоти: 380 В
  • Ускуна учун инвестиция миқдори: 346.000.000 сўм (ҚҚС билан)

Бу ерда жойни қуриш ва қудуқ қазиш харажатлари киритилмаган.

Бир дона автомашинани 5 дақиқа ичида сифатли ювиш учун 3000 сўм пул сарф қилинади.

Бу сарф харажат ичига солиқлар, ер ижараси, ишчи ойлиги ва ускуна амортизацияси киритилмаган. Бугунги кунда Тошкент шаҳрида автомашина ювиш ўртача 15.000-20.000 сўм туради. Бундан ташқари чой чақа ҳам бериш керак. Тўғри шу пулга автомашинани ичи билан тозалаб берадилар. Аммо бу усул билан тозалашда ўзига яраша камчиликлар ҳам кўп. Автомашинанинг тоза ювилиши – хизмат кўрсатаётган шахснинг тажрибаси, соғлиғи ва кайфиятига боғлиқдир. 

Шу сабабли, роботлаштирилган замонавий автомашиналар ювиш шахобчасида хизмат хақи 13.000 сўм деб белгиланса, бу харидорлар учун жуда қизиқарли, сифатли, арзон ва тезкор хизмат кўрсатиш таклифи бўлади. 

Бир кунда ўртача 50 та автомашинага хизмат кўрсатилса ( 50 та автомашинани робот ёрдамида ювиш учун 4,5 соат вақт кетади), 13.000 сўмдан жами 650.000 сўм тушум бўлади. Бир ой (30 кун)да 19.500.000 сўм тушум бўлади. Агар кунига 100 та автомашина ювилса, бир ойда 39.000.000 сўм тушум бўлади. Шу пулнинг ярми харажатларга кетса, қолган ярми сизнинг фойдангиздир.

Барча нархлар қўшимча қиймат солиғисиз (НДСсиз) кўрсатилган!

Берилган нархлар қуйидаги ҳаражатларни ўз ичига олган:

  • Asia Star компаниясининг хизмат хақи;
  • Тошкент шаҳридаги омборгача транспорт ҳаражатлари;
  • Бож тўловлари;

Ускуналар учун кафолат 12 ойга тақдим этилади.

Тўлов турлари: Ўзбекистон Республикаси пул бирлиги - сўмда нақд, электрон карта ва пул ўтказиш йўли билан қабул қилинади. Шунингдек, мижозларимизнинг ҳисоб рақамларида ўзларининг ёки Банкдан кредит кўринишида олинган АҚШ валюталари бўлса, Хитой Халқ Республикасидаги корхоналар билан тўғридан-тўғри шартнома ҳамда аккредитив шартномаларини расмийлаштириб берамиз!

Буюртма берилганидан сўнг талабга биноан ускуналарни ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва расмийлаштириш муддатларига аниқлик киритилади.

Шу билан бирга, ASIA STAR томонидан бизнес режа ишлаб чиқиш, ТИА (техник-иқтисодий асослаш), маҳсулотни калкуляциясини ҳисоблаб чиқиш, технолог ва ишлаб чиқариш учун хом-ашё топиб бериш хизматлари тақдим этилади.