ᅠᅠ

ᅠᅠ

Marhamah Study

Рэй Далио «Менинг принципларим: ҳаёт ва иш» I-қисм
Кириш.
Биз сизга Америкалик молиячи, миллиардер РЭЙ Далионинг «Менинг принципларим: ҳаёт ва иш» («Мои принципы: жизнь и работа») китобини қисқача талқининг баён этишга қарор қилдик. Китоб муаллифи дунёнинг энг бой одамларининг бири ҳисобланади. У 160 миллиард доллардан ортиқ активга эга Bridgewater Associates компаниясини асосчиларидан биридир.
 РЭЙ Далио китобида ўз принципларига содиқ қолиб катта муваффақиятларга эришгани ҳақида ҳикоя қилади. Китоб тадбиркорлар, менежерлар, ишга номзодларни қабул қилувчи мутахассислар ва умуман ҳаётда катта муваффақиятга эришишни ният қилган инсонларга мўлжалланган.
Китобни ўқиб сиз қуйидагиларни билиб олишингиз мумкин:
• Қандай қилиб мақсадга эришиш йўлида пайдо бўлган тўсиқларни енгиб ўтиш.
• Қандай қилиб юзага келган муаммоларни ижобий ҳал этиш.
• Қандай қилиб Рэя Далио принципларига амал қилиб кучли бизнес жамоа шакллантириш.  
РЭЙ Далионинг фикрича ҳар қандай инсон муваффақиятга эриша олади. Бунинг учун қобилиятдан ташқари, муваффақиятга эришиш йўлида пайдо бўлган тўсиқ ва муаммоларни енгиб ўтиш қобилияти ҳам керак.
Инсон ҳар куни юзлаб қарорлар қабул қилади. Агар инсон бу қарорларини ўзининг ҳаётий принципларига риоя қилмай, онгсиз равишда қабул қилса у бошқа инсонлар томонидан қўйилган ёки вазиятдан келиб чиққан қопқонга тушади. Айни вақтда минглаб одамлар шундай қопқонга тушганлар. Энди яхшилаб ўйлаб кўрайликчи қандай қилиб қопқондан чиқиб кетиш мумкин?
 Рэя Далионинг принциплари билан танишиб чиққан инсон қопқондан қандай чиқишни ўрганиб олади. Шунингдек, ҳаётга ўзингиз ўрнатган қоидалар билан яшашни Аввалам бор ўзингизни заиф томонларингизни, ҳаётда йўл қўйган хато ва камчиликларингизни англаб оласиз ва уларни бартараф этишга ҳаракат қиласиз. Шундан сўнг сиз ўз принципларингизни шакллантириб бизнесдами, спортдами, тиббиётдами ёки бошқа соҳадами улуғ мақсад сари шахдам қадам ташлайсиз.
 Принциплар нима учун керак?
Ўз принципларингиз ҳақида ўйлаб кўришдан олдин бир саволга жавоб беринг: «Бахт ўзи нима?». Албатта ҳар бир инсон учун бахт тушунчаси субъективдир. Аммо, сиз аввалам бор ўз фикрингиз бўйича бахт тушунчасини англаб олишингиз керак.
Бахтга элитувчи икки йўл бор. Биринчиси- инсон ўз мақсадини аниқлаб олиб ва унга эришишга ҳаракат қилиши. Иккинчиси - инсон ўзининг зарур бўлмаган хоҳишини камайтириши. Агар сиз биринчи йўлни танласангиз, аввалам бор «Менинг принципларим қандай?» саволига аниқ жавоб беринг.
Принципнинг ўзи нима?
Ҳар қандай ўйиннинг ўз принципи ва ўз қоидаси бор. Кучли ўйинчилар шу принцип ва шу қоидаларни яхши тушунадилар ва уларга риоя этиб катта муваффақиятга эришадилар. Ҳаёт ҳам ўз принциплари ва қоидаларига эга - бир ўйин. Сизнинг принцип эса бу сизнинг қоидангиз. Сизнинг принципингиз ҳаёт қоидалар билан чамбарчас бўлса муваффақиятга эришасиз. Сизнинг принципингиз пойдеворида ўзингиз учун энг муҳим бўлган нарса -қадриятларингиз, ётади. Принципингиз - сизнинг қадриятларингиз билан ҳаракатингизни боғлаб турувчи кўприк вазифасини бажаради. Қадриятингизга асосланган принципингиз мақсадингизга эришиш йўлида юзага келган тўсиқларни бартараф этишга кўмак беради.
Нима учун принцип муҳим? 
Агар сизда қадриятингизга асосланмаган принцип бўлмаса юзага келган вазиятга хато қарорлар қабул қилишингиз мумкин. Бошқарилмайдиган кема каби тўлқин ва оқим сизни ҳар хил тарафга буради, безарар қирғоққа чиқишга имкон бермайди. Бундан ташқари сизнинг принципингиз инсонлар билан мулоқот қилиш учун зарур бўлган характерингизни шакллантиради. Қадриятлари ва принциплари ўхшаш бўлган инсонлар бир- бирини яхши тушунади. Қадриятлари ва принциплари ҳар-хил бўлган инсонлар орасида доимо зиддият юзага келади.
Таҳлил қилиш учун савол. Нимани кўпроқ қадрлайсиз? Яқинларингиз ва ҳамкасбларингизга назар солинг, қадриятларингиз ва принципларингиз мос келадими?
Принцип қандай шаклланади? 
Сизнинг принципингиз ўзингизни ва ўзга манбаларнинг принципларининг аралашмасидир. Ўзга манба деганда –оила аъзоларингиз, тарбиянгиз, иш жойингиз, дўстларингиз, дин, ахлоқ-одоб ва ҳуқуқий қоидалар тушунилади.
Сизнинг принципингиз шахсий тажрибангиз ва ҳаётга бўлган муносабатингиз орқали юзага келади. Оғир вазиятларни енгиб ўтишдаги танлаган йўлингиз орқали сиз принципингизни шакллантирасиз. Ўзгаларни принципини ўйламасдан қабул қилишга шошилманг. Яхшилаб ўйлаб кўринг, балки бу принциплар сизни мақсадингизга олиб бормас. Масалан: Ўғрилик гуноҳ эканлигини ҳамма билади. Ўғрилик гуноҳ эканлигига нима асос бўлган? Дин кўрсатмаларими, ахлоқ-одоб ёки ҳуқуқий қоидаларми? Балки жазодан қўрқишдир ёки жабрланувчига нисбатан ҳасадми? Ёки «бировнинг мулки», «ҳаром» ёки «ҳалол» тушунчаларига амал қилмасликдир? Аммо, нега ўғрилик кўп. Демак бировнинг мулкини талон- тарож қилувчиларнинг ҳам ўз принципи бор.
Шунинг учун ҳам ўзгаларни принципларини таҳлил қилаётганингизда ўзингизга савол беринг: «Бу тўғри принципми?» Ҳар қандай принципни таҳлил қилинг ва ўзингизга мосини танланг. Унутманг! Ўзгаларнинг принципини ўрганиш фойдали, аммо ўйламасдан қабул қилиш ўта хавфли.
Рэя Далиони асосий принциплари.
• Самимий бўлиш.
Баъзи инсонларнинг фикри билан амалда қилган иши мос келмайди. Улар ўзининг ички туйғусига ишонишмайди. Бошқаларга ёқиш учун ҳаракат қилган инсон ўзини кучли томонларидан фойдалана олмайди. Умуминсонийлик  принципларига амал қилган ҳолда чин дилдан ва самимий ҳаракат қилинг ва доимо ҳақиқатни гапиринг.
Bridgewater Associates инвестицион компанияга ўтказилган сўровнома натижасига кўра компаниянинг аксарият ходимлари РЭЙ Далио ҳақида салбий фикр билдиришган. Бу ҳолат Рэйни жуда ҳайрон қолдирган. РЭЙ сўров натижаларини чуқур таҳлил қилиб шу нарсага ишонч ҳосил қилдики, қўл остидаги ходимларнинг кўпчилиги унинг самимий ва ҳақиқатни қўрқмасдан очиқ гапириш принципини қўллаб -қувватламаган эканлар. Шундан сўнг РЭЙ самимий ва ҳақиқатни очиқ гапириш принципларига амал қилиш муваффақият гарови эканлигини  компания ходимларига тушунтирди ва барча ходимлар шу принципларга амал қилиш мажбурий эканлиги ҳақида кўрсатма берди. Ҳамма учун мажбурий қоидалар ходимлар томонидан ижобий кутиб олинди ва катта муваффақиятларга сабаб бўлди..
Самимийлик бўлмаса муваффақият бўлмайди. Агар сиз самимий бўлсангиз ва самимий инсонларни қадрласангиз ижобий ҳамкорликка эришасиз.
РЭЙ Далио ўз китобида: -«Мен билан ишлаётган ходимлар кўнглидаги гапни самимий баён этишини ва бошқалардаги шундай фазилатни чин дилдан ҳурмат қилишини талаб этганман. Шу принципларга амал қилганимиз сабабли муваффақиятга эришганмиз», -деб ёзган.
Ўзингиз учун қуйидагиларни аниқлаб олинг:• Муваффақият тушунчаси;
Аксарият инсонлар ўқиш муваффақиятга эришиш учун энг зарурий ва ишончли йўл деб ҳисоблайдилар. Аммо, РЭЙ Далионинг фикрича инсон аниқ мақсадини англаб олмагунча ўқишни ҳам, ишни ҳам ҳеч қандай маъноси йўқ.
 Бахт тушунчаси;
 Муваффақиятга эриша олмаган инсонлар бахт нима деган саволга аниқ жавоб бера олмайдилар ва катта муваффақиятларга эришишни режалаштирмайдилар. Улар қозон қайнаши учун етарлича даромад топиш ҳақида ўйлайдилар халос. РЭЙ Далио ўзи учун бахт тушунчасини ёшлигидан белгилаб олган. У бахтига эришиш учун ўз олдига катта мақсадлар қўйган. Шу мақсадларга эришишга ҳаракат қилган. Уни ўзгаларни фикри қизиқтирмаган. РЭЙ  Bridgewater Associates инвестицион компаниясига асос солган, жуда кўп сармояга эга бўлган, дунёнинг энг бой одамлари рўйхатидан жой олган, аммо, унинг таъкидлашича бу унинг асосий мақсади бўлмаган.
Унинг асосий мақсади янгилик яратиш, ўзи ёқтирган ишни қилиш, ҳаёт билан уйғунликда яшаш эди. Далио шу мақсадларга эришгандан кейин ўзини ҳақиқий бахтли инсон деб ҳисоблаган.
• Имкониятларингиз чегараси;.
 Муваффақиятсизликдан қўрқманг. Мақсадингиз сари ҳаракатдан тўхтаманг. Муваффақиятсизликдан ҳам ниманидир ўрганинг. Рэйнинг таъкидлашича, инсон ривожланиши учун имконият чегараларини кенгайтириш керак. Албатта, бу қийин иш. Аммо, тўсиқларни енгиб ўтганидан кейин ўзида янги куч пайдо бўлганлигини ҳис қилади. 
• Хато қилишдан қўрқасизми;
Хато ва камчиликлардан қўрқманг. Уларни бартараф этишга ҳаракат қилинг ва бошқаларга хатосини тузатиш учун ёрдам беринг.
Аксарият инсонларни хато ва камчилигини танқид қилсанг хафа бўлади. Ўзлари ҳам бировларни камчилигига аҳамият бермасликка ҳаракат қиладилар. Улар:- «Сен менга тегма, мен сенга тегмайман», - принципига амал қиладилар. Бу нотўғри тушунча, ахир хато ва камчиликларни билмасдан муаммони ҳал этиб бўлмайди. Унутманг! Хатони аниқлаш ва уни бартараф этиш мақсадга яқинлаштиради. Хато бошқотирмага ўхшаш, уни ҳал этсангиз, келажакда бундай хатоларга йўл қўймаслигингиз аниқ.
РЭЙ Далио ўз бизнес фаолиятини бошлаган даврида, катта ютуққа эга бўлиш ниятида яхши таҳлил қилинмаган режага 100 000 доллар сармоя киритган. Аммо, бу иш муваффақиятсизликка учраган, бунинг натижасида РЭЙ ўз сармоясини тўлалигича йўқотган. Ушбу муваффақиятсизлик сабаб РЭЙ кейинги режаларни амалга ошириш жараёнида ҳаракатларини чуқур таҳлил қилган.
• Масъулиятли инсонмисиз;
Масъулиятни бўйнига олмаган инсон ҳеч қачон муваффақиятга эриша олмайди. Ҳар қандай тўсиқни фақат масъулиятни бўйнига олиб енгиб чиқиш мумкин. Аксарият ҳолларда муваффақиятсизлик, ҳақиқий вазиятни англамаслик ва унга қарши курашмаслик натижасидир. Муваффақият вазиятга тўғри баҳо бера олган ва уни бартараф этиш учун масъулиятни бўйнига олганларга келади.
• Ҳаётни қандай бўлса шундай қабул қила оласизми;
Ҳаётда нима бўлаётганлигини англай олмасангиз, тўғри қарор қабул қилишга қийналасиз. Ҳақиқат билан ёлғонни ажратиб олинг, шундагина тўғри қарор қабул қила оласиз
• Орзу;
Ҳаёт ҳақиқатларини тан олиш албатта яхши, лекин орзу қилиш ҳам керак. Ахир орзуга- айб йўқ дейдиларку. Орзу мақсадга эришиш учун жуда зарур. РЭЙ Далиони ёзишича, у ҳаётга реал қарайди, аммо ўзига яраша орзулари ҳам бор. Орзуларни амалга ошириш учун имкониятларни кўриш ва ундан самарали фойдаланиш керак.
• Билимдаги заифлик ва бўшлиқ;
Ўзингизни ҳамма нарсани биладиган жуда билимли инсон сифатида кўрсатишга ҳаракат қилманг. Билимингиздаги заифликни беркитманг. Муваффақиятга эришган инсонлар ниманидир билмасликларидан уялмаганлар. Ҳар бир инсонни кучли ва заиф томони бор. Кучли томонидан фойдаланиб катта муваффақиятларга эришиш мумкин.
РЭЙ Далио ўз китобида ёзишича, мактабда яхши ўқимаган. Йўқ, у дангаса бўлмаган, аммо, мактабда ўтиладиган фанларни ҳаммасини ҳам керакли деб ҳисобламаган. Аммо, ўзига қизиқ бўлиб кўринган нарсани ўрганмагунча тўхтамаган.  РЭЙ 8 ёшидан бошлаб пул ишлаб топишга қизиққан. У пул топиш мақсадида газета сотган, гольф ўйинчиларида ёрдам берган, идиш товоқ ювган ва шунга ўхшаш бошқа ишлар билан шуғулланган. Бу ишларни у чин дилдан бажараркан, чунки шу орқали у пул топган. Йиллар ўтган сари Рэйнинг ҳаёт тажрибаси ортиб борди, шу билан бирга пул топиш учун мактабда олмаган билимни кўчада олди.
Масалан: РЭЙ гольф клубига келган одамлардан муваффақиятли инвестиция қилишни ўрганди. Шу сабабли 12 ёшида биринчи акцияларини сотиб олиб, муваффақиятга эришди, чунки у сотиб олган акциялар нархи бир неча кундан кейин уч баробар кўтарилди. Бу воқеадан сўнг РЭЙ инвестиция киритиш «ўйинини» жуда ёқтириб қолган.
 Муваффақиятга эришган одамлар бошқа инсонлардан яна бир сифати билан фарқ қиладилар, улар ўзларини кучли ва заиф томонларини яхши биладилар. Шунинг учун улар ўз фаолиятларини шундай режалаштиришадики, заиф томонлари муваффақиятга эришиш йўлида тўсиқ бўлиб қолмайди.
РЭЙ Далионинг мантиқан фикрлаш қобилияти кучли, аммо, қандайдир маълумотни (кимнингдир манзили, телефон рақами, исми) эслаб қолиш қобилияти паст эди. Шунинг учун ҳам РЭЙ ёнида доимо Blackberry олиб юради ва атрофида маълумотларни эслаб қолиш қобилияти кучли одамларни тўплаган.
• Ҳаётдан завқ олиш;
Эволюция —доимий ўзгарувчан шароитга мослашиш процессидир. Инсоннинг ҳар бир ҳаракати шу процессга кўмак беради ёки тўсқинлик қилади. Инсонда бир туғма ҳиссиёт бор у нимадандир завқ олишга интилади. Муваффақиятга эришган одамларнинг аксарияти ўқишдан, ниманидир ўрганишдан, ишлашдан, спорт билан шуғулланишдан, доимий изланишдан завқ олиб ўзларини яхши томонга ўзгартиришга ҳаракат қиладилар. 
 Ўз олдингизда мақсад қўйиб сиз ўзингизни эволюцион ҳаракатингизни бошлайсиз. Бунинг учун ўзгарувчан дунё билан уйғунликка яшаш керак. Бу қийин иш эмас. Бунинг учун:
1) Ўз олдингизда мақсад қўйинг.2).Мақсадга эришиш учун меҳнат қилинг.3) Мақсадга эришганда хурсанд бўлинг.4) Янги мақсад сари ҳаракат қилинг.
 РЭЙ Далионинг фикрича баркамол инсон бўлиб етишиш мақсади- инсонларни ҳаракатга келтирувчи жуда қудратли кучдир.
РЭЙ Далионинг фикрича муваффақиятга эришган инсон ҳаёти уч босқичдан иборат:
Биринчи босқич- у бировга қарам -бошқалардан ўрганади.
Иккинчи босқич -бошқалар унга қарам – у ишлайди.
 Учунчи босқич - унга ҳеч ким қарам эмас– у ишламайди, аммо ҳаётдан завқ олиб яшайди.
«Вазиятни хар ким мураккаблаштириши мумкин, аммо, фақат ақлли инсон соддалаштира олади» РЭЙ Далио

Report Page