102 хабар қилади

102 хабар қилади

@Olmaliq_shahri


“Дамас”ни тунаб


26 октябрь куни “Олмалиқсой” кўчасида яшовчи 1987 йил Оҳангарон туманида туғилган, Руҳ заводи ишчиси, фуқаро Н.С. шаҳар ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, 2019 йил 25 октябрдан 26 октябрга ўтар кечаси номаълум шахслар Руҳ заводи ёнига “Дамас” русумли автомашинасини қўйиб, ишга кириб кетган вақтида автомашинасининг ичидан нархи 1 700 000 сўмлик “НОТЕ РЕДМИ 4Х” русумли уяли телефони, 490.000 сўмлик 2 та эшитиш мосламаси, 1 дона видеокузатув мосламаси, ҳамда 180000 сўм нақд пулларини ўғирлаб, унга нисбатан жами 4 170 000 сўм моддий зарар етказганлигини маълум қилган.

Тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни Олмалиқ шаҳар, “Қурама” кўчаси, 295-уйда яшовчи, миллати ўзбек, маълумоти ўрта, муқаддам судланмаган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, ишсиз, бўйдоқ, Пискент туманида 1997 йилда туғилган фуқаро С.И. содир этганлиги аниқланди. 


Сотувчини чув тушириб...

 2019 йил 26 октябрь куни “Москва” кўчасида яшовчи, “Ойдин” деҳқон бозоридаги озиқ-овқат савдо дўкони раҳбари бўлиб ишловчи М.А. шаҳар ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, 25 октябрь куни соат тахминан 16:30лар оралиғида номаълум шахс, “Ойдин” деҳқон бозоридаги савдо дўконида савдо қилиб турган вақтида, савдо растасининг устида турган 1 200 000 сўм нақд пулларини ўғирлаб кетганлиги ҳақида маълум қилган.  

      

“Сергелидан уй оламан” деб...

2018 йил 4 сентябрь куни Сурхондарё вилояти, Узун туманида яшовчи, икки нафар фарзанди бор, муқаддам судланган, 1979 йилда туғилган аёл фуқаро Н.Т. ўзганинг мол-мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида таниши  Олмалиқ шаҳар, “Тинчлик” кўчасида яшовчи фуқаро С.Ю.ни алдаб, ишончига кириб, Тошкент шаҳар, Сергели туманида қурилаётган янги уйлардан олиб, расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, ундан жами 50 миллион сўм пулларни олиб, ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.


“Қамоқдан муддатидан аввал чиқариб бераман”, дея...

5 сентябрь куни, соат тахминан 16:00ларда, Тошкент шаҳар, “Қорасув” даҳаси, 82-уйда яшовчи 1993 й.т. С.Т. Пискент тумани, “Намуна” ж/х, “Олмазор” кўчасида яшовчи 1986 й.т. А.Н.ни алдаб, ишончига кириб, А.Н.ни суд ҳукмига кўра озодликдан маҳрум этилган, ҳозирда жазосини ўтаб келаётган, дадаси Ю.Н.ни муддатидан олдин жазони ижро этиш муассасасидан чиқариб беришни ваъда қилиб, алдаб 1550 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Гиёҳфуруш фош этилди

22 октябрь куни соат тахминан 11:30ларда олиб борилган тезкор тадбир давомида “Коинот” ҳудудида жойлашган “Весна” меҳмонхонаси олдидан ўтиб кетаётган шубҳали бўлиб кўринган “Металлург” кўчасида яшовчи, миллати ўзбек, икки нафар фарзанди бор, муқаддам судланган 1987 йилда туғилган фуқаро Т.Ю. тўхтатилиб, ёни кўздан кечирилганда унинг чўнтагидан жигарранг қоғозга ўралган ўткир ҳидли гиёхванд моддасига ўхшаш модда борлиги аниқланган.   Судга оид кимёвий экспертизасининг 2019 йил 28 октябрь кунидаги №910-сонли хулосасига асосан, Т.Ю.дан далилий ашё сифатида олинган модда –тетрагидроканнабинол мавжуд бўлган оғирлиги 6.38 грамм марихуана гиёҳвандлик воситаси эканлиги аниқланган.

Олмалиқ шаҳар ИИБ.


Report Page