ᅠᅠ

ᅠᅠ

Marhamah Study

INSTAGRAM ТАРМОҒИНИ ЯРАТИЛИШ ТАРИХИ!
2021 йилнинг 6 октябрь куни фото ва видео алмашувлар учун мўлжалланган Instagram ижтимоий тармоғи ўзини ўн бир йиллигини нишонлади. Instagram туфайли инсонлар сэлфи ва фотофильтр тушунчаларига эга бўлишди. Ҳар куни миллионлаб инсонлар бир-бирлари билан Instagram орқали мулоқот қиладилар. Аммо, уларнинг аксарияти ушбу ижтимоий тармоқнинг асосчилари ҳақида маълумотга эга эмаслар.
 Бугун биз сизга Instagram ижтимоий тармоғи ва унинг асосчилари ҳақида қисқача маълумот беришга қарор қилдик.
Instagram тармоғининг асосчиларидан бири Америкалик тадбиркор, миллиардер Кевин Систром бўлган. Кевин  1983 йил 30 декабрь куни
Массачусет штатининг Холлистон шаҳрида туғилган. Кевиннинг отаси Дуглас ТJХ компаниянинг вице-президенти, онаси Диана Zipcar компаниясида маркетолог лавозимида хизмат қилишган. Кевин мактабда ўқиш билан бирга Бостондаги «Boston Beat» магазинида ишлаган. 2002 йил компьютер дастурчиларини ўқитишга ихтисосланган хусусий мактабни тугатди. Шу йили Стенфорд университетига ўқишга кирди ва 2006 йили университетни тугатди.
2006 йили Кевин Систром Google компаниясига ишга қабул қилинди. Ўзининг маҳсулотини яратиш ниятида бўлган ва жамоа билан ишлашга хоҳиши бўлмаган Систром 2009 йили Google компаниясидан ишдан бўшади.
Бозор талабига жавоб берувчи инновацион маҳсулот яратиш учун Кевинга ҳамкор керак эди. Тез кунда бундай ҳамкор топилди. У худди Кевин каби Стенфорд университетининг тугатган асли Бразилиялик бўлган Майк Кригер эди. Кевин ва Майкнинг меҳнатлари зое кетмади, 2010 йил 6 октябрь куни Instagram ижтимоий тармоғи пайдо бўлди. Биринчи кунини ўзида тармоқни 25 минг нафар истеъмолчи юклаб олди. Бир неча ҳафтадан кейин бу кўрсатгич бир миллионга етди. Бундай катта босим Instagram серверига муаммо келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин эди. Муаммони ижобий ҳал этиш учун катта имкониятларга эга бўлган amazon компаниясининг серверидан фойдаланишга келишилди.
Шуни таъкидлаш керакки Instagram тармоғини тезда оммалашиб кетишига 2010 йили катта имкониятларга эга iphone 4 моделини сотувга чиқарилгани ҳам кўмак бўлди. Кевин ва Майк тармоқни янада такомиллаштириш учун тинмай меҳнат қилишди.
2012 йили тармоқни юклаб олганлар сони 30 миллиондан ошди.
2012 йил 9 апрель куни Facebook компаниясининг асосчиси Марк Цукенберг Instagram тармоғини Кевин ва Майкдан бир миллиард долларга сотиб олди. Шартномага биноан Кевин Систром ва Майк Кригер компанияда ўз лавозимларини сақлаб қолишди. Instagram тармоғини бошқа 12 аъзоси Facebook компаниясига қарашли бинога кўчиб ўтишди.
Шуни таъкидлаш керакки Кевин Систром Facebook асосчиси Марком Цукербер билан талабалик чоғларида танишган. Ўша даврда Цукерберг  
Кевинни ўқишни ташлаб ҳали унча машҳур бўлмаган Facebook компаниясига ишга таклиф этган. Аммо, Кевин ўқиб диплом олишни ният қилганлигини айтиб Цукербергни таклифини рад этган.
2016 йил биринчи чоракда Instagram рекламадан 500 миллион доллардан ортиқ фойда келтирди.
2018 йил 6 июнь куни Вloomberg агентлиги таҳлилчиларини эълон қилган маълумотига кўра, агар, Instagram тармоғи мустақил фаолият олиб борганда унинг сармояси 100 миллиард доллардан ошган бўлар эди. Шу йилнинг 25 сентябрь куни Кевин Систром ва Майк Кригер компаниядан кетишга қарор қилишди. Оммавий ахборот воситалари ходимлари Кевиндан компаниядан кетиш сабабини сўрашганда у аниқ бир жавоб бермади. Ҳозирги вақтда машҳур инсонларнинг Instagram тармоғидаги саҳифасига миллионлаб одамлар обуна бўлган. Масалан; Криштиан Роналдо саҳифасига 350 миллиондан кўп, Лионель Месси саҳифасида 270 миллиондан кўп инсонлар обуна бўлган. Instagram тармоғида ўз саҳифасига эга бошқа ёрқин ва машҳур инсонлар ҳар куни янги фото ва видеолари билан миллиардлаб одамларга завқ бағишламоқдалар.
 Систромни фикрича янги лойиҳага асос солишга ният қилган инсоннинг энг олий мақсади дунёни яхши томонга ўзгартириш ва инсонларга завқ улашиш бўлиши керак. Унинг Instagram тармоғи инсонларга ижобий ҳиссият бериш билан бирга уларни ёлғизланиб қолишдан холос этди.
Қизиқарли маълумотлар:
 - 2014 йили Forbes маълумотига кўра Кевин Систром   инноватцион иловалар соҳаси бўйича энг кучли 30 нафар инсонлар рўйхатига киритилди;
-2016 йилдаги Forbes маълумотига кўра Систромнинг бойлиги 1,1 миллиард долларга баҳоланди. Бундай бойиб кетишга Facebook акциялари 500 фоизга қимматлашгани сабаб бўлган;
-Ҳозирги вақтда Кевин Систромнинг бойлиги 2 миллиард доллардан кўпга баҳоланади;
-Кевиннинг хоббиси гольф, чанғи спорти ва Калифорниядаги Тахо кўли қирғоғида ўтказиладиган байрам тадбирлари;
-Кевин Систром 2016 йил 31 октябрь куни Sutro Energy Group компаниясининг асосчиси ва бош директори  Николь Шуэц хонимга уйланган.
Кевин Систромни ишдан бўшаши ҳаммаси тугади дегани эмас. У ҳали 40 ёшга ҳам тўлмаган, айни кучга тўлган ва беқиёс билимга эга вақти. Ният қиламизки Кевин миллионлаб мухлисларни яқин кунларда ажойиб ва ғайриоддий янгилик билан ҳайратга қолдиради.
«Севган ишинг билан шуғулланиш, эрталаб яхши кайфият билан уйғонишга сабаб бўлади». Кевин Систром

Report Page