ᅠᅠ

ᅠᅠ

Marhamah Study

GOOGLE КОМПАНИЯСИ САБОҚЛАРИ (II-ҚИСМ)
2. Google компаниясининг муваффақият сири
2.1. Замон талабидан олдинда бўлиш.
Ҳозирги кунда янги инновацион маҳсулотлар бозорга тезлик билан кириб келмоқда. Бугунги янги инновацион маҳсулот бир неча кундан кейин талабга жавоб бермайди. Шунинг учун ҳам янада янги ва сифатли маҳсулот яратиш талаб этилади. Чунки истеъмолчининг билими ва талаби ошган. Истеъмолчининг бугунги кун талаби ёки буюртмасига биноан маҳсулот яратиш ҳам керак, аммо, бу иш компанияни янги чўққиларга олиб чиқмайди. Компания шундай янги маҳсулот яратиши керакки, бу маҳсулот истеъмолчи учун кутилмаган совға бўлсин. Бундай маҳсулот яратиш учун рақобатчиларга эргашиш ёки улар ишлаб чиқарган маҳсулотларини ўрганиш шарт эмас. Яратган маҳсулотингиз рақобатчиларингизни етти ухлаб тушига ҳам кирмаган бўлиши керак.
Янги инновацион маҳсулотлар қандай пайдо бўлади? Масалан; компанияга мавжуд технологияни янги соҳада синаб кўрилади. Агар синов муваффақиятли ўтса маҳсулот бошқа соҳаларда ҳам татбиқ этилади. 
Google компаниясининг ўз йўналишини аниқлаб олган. Унинг йўналиши- бу қидирув. Компания асосчилари шу йўналишда катта муваффақиятга эришиш мумкинлигини аввалдан билганлар.
Google компания асосчилари катта муваффақиятга эришиш учун ўз бизнесларини тезда ва бутун дунё бўйича ёйишга эришганлар. XXI аср бошидаги муваффақият платформаси- мусиқа, видео, буюртмалар бериш, реклама ва бошқа йўналишлар бўлган.
Google компаниясида янги ғояларга инвестиция киритиш учун 70/20/10 қоидасига амал қилинади. Яъни 70 фоиз маблағ асосий бизнесга сарф этилади. 20 фоиз маблағ дастлабки муваффақият олиб келаётган маҳсулотни сонини ва сифатини ошириш учун, 10 фоиз маблағ эса истиқболи бор ғояларни амалга ошириш учун сарф қилинади.
 Google компанияси дастурчилари иш вақтларининг 20 фоизини ўз ғоялари устида ишлаш ёки ҳамкасбларининг ғояларини такомиллаштиришга кўмак бериш билан ўтказадилар. Агар, дастурчилар ўз ҳамкасбларини лойиҳасини такомиллаштириш учун иш вақтларини 20 фоизини ажратишга тайёр бўлсалар, демак бу истиқболли ғоя ҳисобланади.  
2.2. Google компаниясининг принциплари.
•  Компанияни маҳсулотини сифатига менежерлар эмас асосан мутахассислар (технарлар) жавоб берадилар. Компанияда ёрдамчи - молия, сотув, юридик ва бошқалар хизматлар ҳам фаолият олиб боради, аммо бу хизматлар асосий эмас.
• Компания учун истеъмолчининг манфаати- доим устувор. Компания аввалам бор истеъмолчига сифатли маҳсулот етказиб беришга ҳаракат қилади, ундан кейин моддий фойда ҳақида ўйлайди. Компания учун асосий пул манбаси реклама берувчилар ҳисобланади, аммо компания яратган маҳсулотларидан одатда ҳеч қандай пул тўламайдиган истеъмолчи фойдаланади.
• Бировга ёмонлик эмас-яхшилик қилиш. Google компаниясининг технологиясида миллионлаб истеъмолчиларни шахсий маълумотлари сақланишини ҳисобга олсак, истеъмолчини ишончини суиистеъмол қилмаслик жуда муҳим.
Google компаниясининг Хитой бозорига кириб келиши жуда кўп тортишувларга сабаб бўлган. Чунки Хитой ҳукумати томонидан бу соҳага баъзи тақиқлар ўрнатилган. Google компаниясининг асосчиларидан бири собиқ Иттифоқда туғилган Сергей Брин Хитой бозорига кириб бу давлат ҳукумати билан ҳамкорлик қилишга қарши эди. Аммо, Эрик ва Ларри бу бозор катта салоҳиятга эга эканлиги ва Хитой ҳукумати билан ҳамкорлик қилиш катта моддий фойда олиб келиши ҳақида ўз фикрларини баён этишганлиги сабабли компания асосчилари орасида тортишувлар юзага келди. 

Тортишувлар якунида Google компанияси Хитойда жорий этилган қонунларга мувофиқ ўз фаолиятини бошлашга қарор қилди. Бир неча йилдан кейин Хитой давлатининг махсус хизмати томонидан Google компаниясининг баъзи мижозлари ҳақида маълумот олиш учун компания серверига хакерлик ҳужумини амалга оширди. Шундан сўнг Google компанияси Хитой ҳукуматига норозилик билдирди ва ўз мижозлари ҳақида маълумот бермасдан бу давлатда ўз фаолиятини тўхтатди.
2.3.Қарор қабул қилиш.
Қарор қабул қилиш ва уни бажаришни энг осон йўли ҳарбий хизматда жорий этилган. Ҳар қандай буйруқ муҳокама этилмасдан, норозилик билдирилмасдан сўзсиз ва вақтида бажарилади. Аммо бу усул Google компаниясига тўғри келмайди. Шу билан бирга самарасиз бюрократик усул ҳам мос келмайди. Google компаниясига ҳар қандай қарорни ўз вақтида қабул қилиш ва уни амалга оширишга катта эътибор берилади. Аксарият қарорлар жамоавий йиғилишда қабул қилинади.
Google компаниясида қарорларни йиғилишда қабул қилиниши натижасида самарали бошқарув йўлга қўйилган. Йиғилишларга асосан 8 нафаргача масъул ходим иштирок этади. Йиғилиш режалаштирилган вақтда бошланади ва тугатилади. Тўғри қарор қабул қилиш учун ҳар бир масъулни фикри тингланади. Тортишув чексиз ва самарасиз бўлишига йўл қўйилмайди. Йиғилиш сўнгида қарор қабул қилинади ва уни амалга ошириш учун режа тузилади.
 Китоб муаллифлари йиғилишлар самарали бўлиши учун қуйидагиларга амал қилишни тавсия этадилар:
- Ҳамма нарсага розилик билдирувчи ходимларни йиғилишга таклиф этиш шарт эмас;
- Фақат раҳбарнинг фикри билан қабул қилинган қарор доимо самара бермайди;
- Йиғилишда кам гапирадиган ходимга эътибор берилади. Аксарият ҳолларда бундай ходимлар бошқаларнинг фикридан норози бўладилар, аммо, ўз фикрини билдиришда журъат эта олмайдилар. Баъзида бундай ходимлар қимматли фикрлар билдирилади. Агарда бундай ходимларда ҳеч қандай фикр бўлмаса, кейинги Йиғилишларга улар таклиф этилмайди.
  Google компаниясида ходимлар ўз фикрлари ҳеч нарсадан қўрқмасдан баён этишлари учун шароит яратилган.
3. Янги иш бошлаган топ-менежерга маслаҳатлар.
3.1. Ўзингиздан бошланг.
• Италиялик машҳур иқтисодчи Вольфред Паретонинг 80/20 принципига эътибор бермай, 80/80 принципига амал қилинг. Яъни 80 фоиз вақтингизни 80 фоиз фойда олиш учун сарф этинг. Сиз ўз бизнесингизни севишингиз ва қадрлашингиз керак, шу билан бирга янги истиқболли ғоялар устида ҳам иш бошланг.
 • CEO- соҳасида йирик мутахассис бўлсангиз хам ўрганишдан тўхтаманг. Олимпиада чемпионларини мусобақаларда ўрнатган жаҳон рекордларини янада яхшилаш мақсадида устозларидан ўрганишдан тўхташмайди.
• Маълумотлар эркин айланишини таъминланг. Google менежерлари директорлар кенгаши аъзоларига қандай тақдимот қилсалар, шундай тақдимот оддий ходимлар эътиборига ҳам ҳавола этилади. Ҳар жума Сергей ва Ларри ходимларнинг ҳар қандай саволларига жавоб беришади.
• Доимо электрон почтангизга келган маълумот, таклифлар, истаклар ва шикоятлар билан танишиб чиқинг. Шмидт ва Розенбергнинг фикрича электрон почтадаги ёзишмаларга тезлик билан жавоб қайтариш керак. Истеъмолчилардан келган талаб, истак ва шикоятларни ижобий ҳал этиш учун ходимларга топшириқ беринг ва бу топшириқни бажарилишини назорат қилинг.
• Ходимлар ва истеъмолчилар билан мулоқот қилинг. Электрон почта қанчалик қулай бўлса ҳам шахсий мулоқотни алмаштира олмайди. Иложи бўлса ходимларни қабул қилиш учун алоҳида вақт режалаштиринг.
• Ходимларингиз бажариши керак бўлган асосий вазифаларни аниқ тушунтиришга ҳаракат қилинг. Кибрга берилманг, самимий бўлинг ходимларни мақсад сари шахдам қадам ташлашга илҳомлантиринг.
• Бизнесингиз ҳақида аниқ тушунчага эга бўлинг. Мақсадингизга эришиш учун режа тузинг ва уни амалга оширинг. Бизнес ҳақида умумий тушунчага эга бўлиш камлик қилади.
• Жамоа аъзолари билан муносабатда самимий бўлинг. Юзага келиши мумкин бўлган муаммоларга эътиборсиз бўлманг. Масъулиятни ўзингизга олишга ҳаракат қилинг.
• Оммавий ахборот воситалари ходимлари билан мулоқотни мазмунли ўтказишга ҳаракат қилинг. Сизни ёки компанияни доимо мақташлари шарт эмас. Танқидни тўғри қабул қилинг. Агар сизни ёки компаниянгизни танқид қилишмаса, демак сиз ва компаниянгиз ҳеч кимга қизиқ эмас.  
• Ўзингизни текшириб туринг. Ўзингизга ўхшаган раҳбарингиз бўлишини хоҳлайсизми? Агар жавобингиз ижобий бўлмаса, демак жиддий ўйлаб кўриш вақти келган.
Ўқув даргоҳини битирган инсонлар аввал компания, кейин лавозим ва фақат  охирида меҳнат қилишни хоҳлаган соҳани ёки йўналишни танлашга ҳаракат қилишади. Китоб муаллифларининг фикрича бу тўғри танлов эмас. Аввалам бор соҳа ёки йўналиш танланиши керак. Чунки компанияда раҳбарлар ўзгариши мумкин, балки бошқа компанияга ўтиш керак бўлиб қолар, лавозим ҳам ўзгариб турувчи нарса, аммо меҳнат қилаётган соҳа ёки йўналишингизни ўзгартириш қийинроқ.
 Айтайлик тахминан 5 йилдан сўнг қайси соҳада ва қандай лавозимда хизмат қилишни хоҳлашингиз ҳақида яхшилаб ўйлаб кўринг. Орзу қилган лавозимда хизмат қилиш учун қандай меҳнат йўлини босиб ўтиш кераклигини таҳлил қилинг. Ўзингизни кучли ва заиф томонларингизни аниқлаб олинг. Заиф томонларингизни йўқотишни ўйланг.
Кўп ўқинг. Айниқса шуғулланмоқчи бўлган соҳангиз ҳақида чуқурроқ билимга эга бўлишга ҳаракат қилинг. Статистикани кўриб чиқинг. Рақамлар ва маълумотлардан чўчиманг. Иложи бўлса сиз шуғулланмоқчи бўлган соҳа чет элда қандай тартибда солингани ҳақида маълумотлар тўпланг. Ёқтирган соҳангиз бўйича иш топинг. Иш топиш ҳам қийин. Аммо, ҳаракатни бошланг ва мақсадга эришасиз.
Муқаддима.
• Google компанияси ўз касбини усталари бўлган ходимлар билан жамланган. Бундай жамоани ташкил этиш осон бўлмаган, аммо янада қийини шундай жамоани сақлаб қолиш. Бунинг учун ажойиб ғоя ва принциплардан ташқари, шундай ғоя ва принципларни қўллаб- қувватловчи инсонларни бир жойда тўплашга ҳаракат қилинган.
• Компаниянинг шахсий тартиб билан ишлаш гуруҳи ходимларининг энг устувор вазифаси компанияга хизмат қилишга лойиқ инсонларни танлаш. Албатта танлашни ўзи камлик қилади, уларни жамоа аъзолари билан бир тану бир жон бўлиб кетишига ҳар тарафлама ёрдам бериш керак. Уларни ўз билим савиясини доимо ошириб боришига шароит яратиш ва юқори чўққиларни биргаликда заб этиш вазифаларини бажаришларини таъминлаш зарур.
• Ўз касбини усталари бюрократияни, қоғозбозликни ва буйруқбозликни ёқтирмайдилар. Улар ҳар қандай қарор факт ва маълумотларга таянган ҳолда тезкорлик билан қабул қилинишини хоҳлайдилар.
• инновацион компанияда раҳбар бўлиш осон эмас. Бунинг учун аввалам бор шу соҳани мукаммал билиш керак. Доимий равишда ўз билим савиясини ошириб бориш керак. Ўзидан билим савияси юқори бўлган инсонлардан ўрганишга уялмаслик керак.
• Google компаниясининг технологик ривожланиши чуқур ўрганиш ва таҳлил қилиш фақат фойда келтиради. Компаниядан нимани ўрганиш мумкин? Масалан; ходимларни танлаш, ўргатиш, жамоани шакллантириш, рағбатлантириш, лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга татбиқ этиш.
• Китоб муаллифларини фикрича катта муваффақиятга эришиш учун Google компаниясининг тажрибасини такрорлаш шарт эмас, бунинг учун янги йўналиш, янги усул ва янги воситалар танлаш мумкин.
• Ён атрофимизга бир назар солайлик, янгилик яратиш мумкин бўлган соҳалар беҳисоб. Масалан; Автомобиль ёки электромобилни янада такомиллаштириш, жиноятни олдини олиш ёки содир этилган жиноятларни очиш учун замонавий воситалар ва ускуналар яратиш, беморларни дардига даво бўлувчи ускуна, восита, усул ёки дори-дармонлар ихтиро этиш. Ўзингиз ёқтирган соҳани танланг ҳамфикрларни бир жамоага жамланг ва ишни бошланг. Сизни ишонтириб айтамизки омад сизга албатта ёр бўлади.
«Дастурчининг вазифаларидан бири - компьютердан фойдаланишни осон қилиш» Cергей Брин

Report Page