100

100

Shakh🦁

15 январ куни Олий Мажлис Сенати 100000 (юз минг) сўмлик банкнот намунаси ва дизайнини маъқуллади.


Йирик номиналдаги банкнот Марказий банк томонидан қуйидаги мақсадларга кўра муомалага чиқарилмоқда:

- аҳоли учун нақд пуллар билан ҳисоб-китобларни амалга оширишда қулайликлар яратиш;

- нақд пулларни сақлаш ва ташиш билан боғлиқ харажатларни камайтириш;

- аҳолига банкоматлар орқали хизмат кўрсатишда самарадорликни ошириш;

- муомаладаги нақд пуллар таркибини оптималлаштириш.


100 000 (юз минг) сўм қийматдаги банкнотлар жорий пул массаси доирасида чиқарилади ҳамда унинг ўсишига таъсир кўрсатмайди.


Янги номиналдаги банкнотнинг кўриниши, тавсифи ва чиқарилиш санаси Марказий банк томонидан оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.