10 миллион сўмдан зиёдроқ пулни ўғирлаган аёл ушланди

10 миллион сўмдан зиёдроқ пулни ўғирлаган аёл ушланди


Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида жорий йилнинг 8 сентябрь куни Бувайда туманида яшовчи У.Қ. ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 25 август куни номаълум шахс Фаробий кўчасида жойлашган “Фаробий” савдо комплексидаги дўкон растаси тагида қаровсиз қолдирилган ичида 10 млн. 200 минг сўм пули бўлган сумкасини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида яшовчи М.Б. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Report Page