10 ИЮЛЬ СЎНГГИ МУДДАТ, КИМЛАР УЧУН?

10 ИЮЛЬ СЎНГГИ МУДДАТ, КИМЛАР УЧУН?


Хабарингиз бор, айни пайтда олий таълим муассасаларига имтиёз асосида кирадиган хотин-қизларнинг хужжатларини қабул қилиш давом этмоқда. Мазкур жараённинг якунланишига ҳам саноқли кунлар қолди. Навоий вилояти маҳалла ва оилани қўллаб –қувватлаш бошқармаси биносида вилоят адлия бошқармаси ва ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда шу ҳақда сўз юритилди. Мутасаддиларнинг маълум қилишича, ОТМларга имтиёз асосида кириш истагида бўлган хотин-қизларнинг хужжатлар жорий йилнинг 10 июль санаси соат 17:00 гача қабул қилинади. Чунки айни вақтдан сўнг, ишчи гуруҳ аъзолари томонидан якуний хулосалар чиқарилиб, 11июль куни сараланган хужжатлар тегишли ташкилотларга юборилиши лозим.

7- июль ҳолатига кўра, вилоят бўйича ОТМларга имтиёзли кириш истагида бўлган қизлардан жами 823 та хужжат намуналари келиб тушган. Шулардан 663 таси қабул қилиниб, 103 тасига тушунтириш берилган. 53 таси низом мезонларига тўғри келмаганлиги сабабли рад этилган. Айни пайтда яна битта хужжат ўрганиб чиқилмоқда.

-        Албатта бу жараён ҳали давом этади -дейди, вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ўринбосари Н.Содиқова. 10 июльга қадар хужжатлар кўлами янада ошиши мумкин. Аммо, англашилмовчиликлар бўлмаслиги, қизлар айрим маълумотларни олишда сусткашликка йўл қўйиб муддат тугагунга қадар улгурмай қолмасликлари учун, уларни яна бир карра огоҳлантиришни жоиз деб топдик.

Гуруҳ аъзоларининг айтишича, хужжат йиғиш жараёнида қизлар томонидан асосан тўлиқсиз оилани аниқлаш бўйича тушунмовчиликлар юзага келган. Бундай оилани аниқлашда номзоднинг ота ёки онаси вафот этгани  ёки ҳар иккисининг ўлим гувоҳномалари нусхалари асос бўлади. Таъкидлаш жоиз, ажрашга оила қизлари агар ота-онасининг ҳар иккаласи хаёт бўлса мазкур бандга тўғри келмайди.

Навоий вилоят адлия бошқармаси

Ахборот гуруҳи

Report Page