10 846 нафар ички ишлар органи, 2 653 нафар Миллий гвардия ва 2 252 нафар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходими ҳайит намози ўқиладиган масжидларда хавфсизликни сақлаш учун жалб қилинади

10 846 нафар ички ишлар органи, 2 653 нафар Миллий гвардия ва 2 252 нафар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходими ҳайит намози ўқиладиган масжидларда хавфсизликни сақлаш учун жалб қилинади

https://t.me/aoka_uz

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти ахборот хизмати раҳбари Музифа Султонова маълум қилди:

Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 19 июнь куни имзоланган “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги

195-сонли қарорига асосан, жорий йилнинг 28 июнь куни республикамиз ҳудудидаги жами соат 05:00 дан 06:20 гача 2 124 та масжидлардан 2 058 тасида ҳайит намозлари ўқилади ва тахминан 2 млн 200 минг нафардан ортиқ фуқаролар қатнашиши кутилмоқда.

Ҳайит намози ўқиладиган масжидларда жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга 10 846 нафар ички ишлар органлари, 2 653 нафар Миллий гвардия ва 2 252 нафар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари жалб этилади. 

Хизматда фойдаланиш учун 5 849 та алоқа воситалари, 2 059 та автотранспорт, 4 194 та металлодетектор ва 261 та хизмат итлари ажратилади.

Бундан ташқари, ҳудудларда 3 318 нафар заҳира кучлари ташкил этилган.

Шунингдек, республика ҳудудидаги 9 480 та мусулмонлар қабристонларига фуқароларнинг ташрифи буюришларини инобатга олиб, жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 7 461 нафар ички ишлар органлари, 446 нафар Миллий гвардия ва 1 895 нафар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимларини жалб этилиши, масжидлар атрофидаги йўлларда транспорт воситалари ҳаракатини вақтинча чекланиши ва масжидлардан 150 метр узоқликда алоҳида автотураргоҳлар ташкил этилсинмаълум қиламиз. 


Report Page