СУВ ТОЗАЛАШ УЧУН ФИЛЬТРЛАР

СУВ ТОЗАЛАШ УЧУН ФИЛЬТРЛАР

Узбекско-Китайский Торговый Дом "ASIA STAR" - Промышленные фильтры для очистки питевой воды 

Дунё иқлими ҳарорати йил сайин кўтарилиб бориши ва аҳоли сонининг ўсиб бориши сабабли сифатли сувга бўлган талаб кун сайин ошиб бормоқда. Ўзбекистонда сифатли сув етиб бормаган ҳудудлар хали анчагина. Аксарият ерларга қувурлар ёрдамида сув борган бўлса ҳам сифати паст. Қувурлар етиб бормаган жойларда қудуқ ёрдамида сув чиқаришмоқда. Аммо бу сувларнинг аксариятида туз миқдори ва бошқа кимёвий моддаларнинг меъёридан ортиқлиги сабабли сифати паст ҳамда инсон саломатлигига зарар етказади.

Ишбилармон тадбиркорлар сифатли сув муаммо бўлган ҳудуд марказларига тозалаш фильтрларини ўрнатиб аҳолига қулайлик яратмоқдалар ва мўмай даромад топмоқдалар.

Қуйида сизларнинг диққатингизга турли ҳажмда сув тозалаш фильтрларини тақдим этамиз:

ШИШАТОЛАЛИ ПОЛИЭСТЕРДАН ЯСАЛГАН СУВ ФИЛЬТРЛАРИ

Барча нархлар қўшимча қиймат солиғисиз (НДСсиз) кўрсатилган!

Берилган нархлар қуйидаги ҳаражатларни ўз ичига олган:

  • Asia Star компаниясининг хизмат хақи;
  • Тошкент шаҳридаги омборгача транспорт ҳаражатлари;
  • Бож тўловлари;

Ускуналар учун кафолат 12 ойга тақдим этилади.

Тўлов турлари: Ўзбекистон Республикаси пул бирлиги - сўмда нақд, электрон карта ва пул ўтказиш йўли билан қабул қилинади. Шунингдек, мижозларимизнинг ҳисоб рақамларида ўзларининг ёки Банкдан кредит кўринишида олинган АҚШ валюталари бўлса, Хитой Халқ Республикасидаги корхоналар билан тўғридан-тўғри шартнома ҳамда аккредитив шартномаларини расмийлаштириб берамиз!

Буюртма берилганидан сўнг талабга биноан ускуналарни ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва расмийлаштириш муддатларига аниқлик киритилади.

Шу билан бирга, ASIA STAR томонидан бизнес режа ишлаб чиқиш, ТИА (техник-иқтисодий асослаш), маҳсулотни калкуляциясини ҳисоблаб чиқиш, технолог ва ишлаб чиқариш учун хом-ашё топиб бериш хизматлари тақдим этилади.