1 сентябрдан «доверенность» учун нотариусга бориш шарт эмас

1 сентябрдан «доверенность» учун нотариусга бориш шарт эмас

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева маълум қилди:

https://t.me/aokamediakontent

✔️ Хабарингиз бор, куни кеча “Автотранспорт воситаларини бошқаришда ва йўналишсиз такси фаолиятини амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратиш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. Бугун ушбу ҳужжатда назарда тутилган янгиликлар хусусида тўхталамиз.

Таъкидлаш жоизки, Қарор билан ушбу соҳада фуқароларимиз учун қатор қулайликлар яратилмоқда.

Хусусан,  2022 йил 1 сентябрдан бошлаб автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон шаклда расмийлаштириш тизими жорий этилмоқда.

Автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончнома агар электрон шаклда расмийлаштириладиган бўлса, нотариал тасдиқлаш шарт эмас. Электрон ишончноманинг яна бир афзаллик жиҳати у одатдагидан анча арзондир.

 Электрон ишончнома расмийлаштирганлик учун давлат божини 3 та тоифага бўлинган ҳолда ундириш жорий этилмоқда.

Хусусан, электрон ишончнома расмийлаштирганлик учун давлат божи унинг амал қилиш муддатидан келиб чиққан ҳолда ишончномани нотариал тасдиқлаш учун ўрнатилган давлат божига нисбатан қуйидаги фоизларда ундириш жорий этилмоқда:

1 ойгача бўлган муддатга – 10 фоиз (БҲМнинг 30 фоизи – 90 минг);

6 ойгача бўлган муддатга – 50 фоиз (БҲМнинг бир ярим баравари – 450 минг);

3 йилгача бўлган муддатга – 100 фоиз (БҲМнинг 3 баравари – 900 минг).

Амалда автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни нотариал тасдиқлаганлик учун, ишончноманинг амал қилиш муддатидан қатъий назар:

🔸 мулкдорнинг яқин қариндошларига – БҲМнинг 50 фоизи

🔸 бошқа шахсларга – БҲМнинг 3 баравари миқдорида ундирилади.

Шу билан бирга:

🔘 ишончнома махсус бланкада расмийлаштирилганлик учун БҲМнинг 10 фоизи (30 минг сўм) миқдорида герб йиғими;

🔘 нотариус томонидан кўрсатиладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун БҲМнинг 25 фоизи (75 минг сўм) миқдорида ҳақ ундирилади.

Маълумот учун: 2021 йилда 196 571 та автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи билан берилган ишончномалар нотариал тартибда расмийлаштирилган.

 Электрон ишончномани қоғозга чоп қилиб, шахс уни ўзи билан олиб юриши шарт эмас. Электрон ишончнома мавжудлигини давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари мобил қурилмалар орқали текширади.

Электрон шаклда расмийлаштирилмаган автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномаларга нисбатан амалдаги нотариал тасдиқлаш тартиби сақлаб қолинади.

Шунингдек, ушбу қарор билан:

Юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларини бошқараётган шахсларнинг икки йилда бир марта мажбурий малакасини ошириш талаби бекор қилинмоқда.

2022 йил 1 сентябрдан фуқаролар ва йўловчи ташиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар ўртасида тузиладиган транспорт воситаси ижараси шартномаларини нотариал тасдиқлаш талаби бекор қилинмоқда. Уларни давлат солиқ хизмати органлари ахборот тизимлари орқали электрон тарзда ҳисобга олиш тизими жорий этилмоқда.

2022 йил 1 сентябрдан 2024 йил охирига қадар шундай тартиб жорий этилсинки, унга мувофиқ:

🔹 йўловчиларни ҳайдовчидан ташқари тўрттадан ортиқ бўлмаган ўриндиқларга эга бўлган енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолияти ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилади;

🔹 ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан йўловчиларни енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолияти лицензия варақасига (кейинги ўринларда – лицензия варақаси) асосан амалга оширилади;

🔹 лицензия варақаси беришда автомобилнинг эксплуатация даврига қўйилган талаб бекор қилинади;

🔹 йўловчиларни енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолияти билан шуғулланадиган ўзини ўзи банд қилган шахслар (кейинги ўринларда – ўзини ўзи банд қилган ташувчилар) бир йилда бир маротаба транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиши шарт;

🔹 ўзини ўзи банд қилган ташувчилар “Uztrans” ягона интерактив ахборот портали базасига киритилган кўп тармоқли поликлиникалар ва хусусий тиббиёт муассасалари орқали бир йилда бир маротаба тиббий кўрикдан ўтиши шарт;

🔹 йўналишсиз такси фаолияти учун лицензия варақаси берилганлиги учун давлат божи барча турдаги ташувчилардан йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида ундирилади. Бунда давлат хизматларини кўрсатганлик учун йиғим ундирилмайди;

🔹 йўналишсиз такси хизмати фаолиятига рухсат берувчи лицензия варақаларида фаолият ҳудуди акс эттирилади;

🔹 ўзини ўзи банд қилган ташувчиларнинг автомобиль транспорти том қисмига “TAXI” таниш белгили тўқсариқ рангли фонарь ўрнатилади;

🔹 бошқа соҳаларда меҳнат шартномасига асосан банд бўлган шахслар бир вақтнинг ўзида йўловчиларни енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолияти билан ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ҳолда шуғулланишлари мумкин.

Report Page