1 миллиард сўмдан ортиқ маблағни ишлатиб юборган фирибгарлар гуруҳи қўлга олинди

1 миллиард сўмдан ортиқ маблағни ишлатиб юборган фирибгарлар гуруҳи қўлга олинди

Ҳуқуқ олами канали @huquq_olami

Фарғонада савдо дўконларидан бир неча фуқаролар номига кредитга маиший техникаларни олиб, 1 миллиард сўмдан ортиқ маблағни ишлатиб юборган фирибгарлар гуруҳи қўлга олинди. 

2017 йил август кунидан 2019 йил февраль кунига қадар бўлган вақт оралиғида Фарғона вилояти Учкўприк, Бағдод, Риштон, Бувайда, Олтиариқ ҳамда Қўқон шаҳрида содир этилган янги турдаги фирибгарлик жинояти кўпчиликни диққат эътиборида бўлди. 

Жумладан, фуқаро З.Р Бағдод туманида яшовчи ўзининг танишлари Х.С, С.Х ва М. Алар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиб бойлик орттириш мақсадида жиноий режа тузган. Хусусан, 2017 йил август кунидан 2019 йил февраль кунига қадар бўлган вақт оралиғида улар Фарғона вилоятида жойлашган жами 25 та кредит савдо дўконларидан 45 нафар фуқароларни номларига турли хил вақтларда 1 миллиард 350 миллион 750 минг сўмлик турли хил маиший техника воситаларни пулларни бўлиб тўлаш шарти билан олишиб, маиший техникаларни арзон нархларда сотиб, пулларни ўзларининг эҳтиёжларига ишлатиб юборган. 

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчилар З.Р, Х.С, С.Х ва М. Аларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Айни кунларда тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

Манба: ЎзА

"Ҳуқуқ олами" каналига уланиш учун линкни босинг👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAE_2IK9N02cf7bK96g