1 кунда содир бўлган 2 ЙТҲ: Қурбонлар бор.

1 кунда содир бўлган 2 ЙТҲ: Қурбонлар бор.

Наманган ИИБ Ахборот хизмати

Жорий йил 25 август куни соат 01:00ларда Пунгон-Наманган йўлининг 56 км.да “Спарк” русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган “HYUNDAI PORTER” русумли автомашина билан тўқнашув содир этган. Натижада, Спарк русумли автомашинада бўлган йўловчи олган оғир тан жароҳати оқибатида воқеа жойида вафот этган. Ҳайдовчи эса оғир қўшма шикаст, кўз қовоқ соҳаси йиртилган жароҳат ташхиси билан, қолган икки нафар йўловчилар қўшма шикаст, бош мия ёпиқ шикасти ташхиси билан Чуст туман марказий шифохонасига ётқизилганлар.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳудди шу куни соат 16:45 ларда, А-373 “Тошкент-Ош” йўлининг 222 км.да Тошкент шаҳрида яшаган фуқаро иш жойига тегишли бўлган “Исузу” русумли юк автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлнинг ўрта қисмига ўрнатилган темир тўсиққа урилиб, бошқарувни йўқотиб, ағдарилиб кетган.

Натижада, автомашина ҳайдовчиси ўзини қутқариш учун ерга сакраган бироқ оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

Шундан сўнг, автомашинада ёнғин содир бўлиб, автомашина салони, юкхонаси тўлиқ ёниб зарарланган ҳамда автомашина салонида бўлган йўловчи ёниб кетган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.



Report Page