ЛЕГО ҒИШТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ УСКУНАСИ

ЛЕГО ҒИШТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ УСКУНАСИ

Узбекско-Китайский Торговый Дом "ASIA STAR" - Лего кирпич станок

Юртимизда янги уйлар ва бинолар қурилиши кундан кунга ортиб бормоқда. Табиийки қурилиш молларига бўлган талаб кўпайди. Шу сабабли қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхоналари сони ортиб бормоқда. 

Ҳаммага маълумки бино ва иншоотлар қурилишида энг кўп ишлатиладиган маҳсулотлардан бири бу ғиштдир. 2018 йилда корхоналар фойдалануви учун табиий газнинг нархи тўрт баробар оширилди. Шу сабабли аксарият ишлаб чиқарувчилар кўмирдан фойдалана бошладилар ва пишган ғиштнинг нархи камида икки баробарга кўтарилди. Шунинг учун цементли ғишт ва лего ғиштларга бўлган талаб кўпайди. Бу маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун табиий газдан фойдаланилмаганлиги сабабли нархи пишган ғиштга нисбатан анча арзон. Лего ғишт ишлаб чиқариш бугунги кунда истиқболли йўналишлардан бири ҳисобланади. 

Сизларнинг диққатингизга лего ғишт ишлаб чиқариш ускунаси тўғрисида маълумот берамиз.


Берилган нархлар қуйидаги ҳаражатларни ўз ичига олган:

  • Asia Star компаниясининг хизмат хақи;
  • Белгиланган барча солиқлар;
  • Тошкент шаҳридаги омборгача транспорт ҳаражатлари;
  • Бож тўловлари;

Ускуналар учун кафолат 12 ойга тақдим этилади.

Ускуналарни ўрнатиш ва ишлатиб бериш хизматлари келишилган ҳолда қўшимча маблағ ҳисобига амалга оширилади.

Тўлов турлари: Ўзбекистон Республикаси пул бирлиги - сўмда нақд, электрон карта ва пул ўтказиш йўли билан қабул қилинади. Шунингдек, мижозларимизнинг ҳисоб рақамларида ўзларининг ёки Банкдан кредит кўринишида олинган АҚШ валюталари бўлса, Хитой Халқ Республикасидаги корхоналар билан тўғридан-тўғри шартнома ҳамда аккредитив шартномаларини расмийлаштириб берамиз!

Буюртма берилганидан сўнг талабга биноан ускуналарни ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва расмийлаштириш муддатларига аниқлик киритилади.

Шу билан бирга, ASIA STAR томонидан бизнес режа ишлаб чиқиш, ТИА (техник-иқтисодий асослаш), маҳсулотни калкуляциясини ҳисоблаб чиқиш, технолог ва ишлаб чиқариш учун хом-ашё топиб бериш хизматлари тақдим этилади.