БЕТОН ПЛИТАЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ УЧУН ТЕБРАТГИЧЛИ ФОРМАЛАШ УСКУНАСИ

БЕТОН ПЛИТАЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ УЧУН ТЕБРАТГИЧЛИ ФОРМАЛАШ УСКУНАСИ

ТОРГОВЫЙ ЦЕНТР ОБОРУДОВАНИЯ "ASIA STAR" - производство пустотных железобетонных плит

Юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар қурилиш соҳасини жадал суръатларда ўсишига сабаб бўлмоқда. Бугунги кунда бутун республика бўйича уй-жой, бизнес, маданий ва бошқа соҳада барпо этилаётган марказларнинг қурилиш майдонига сифатли қурилиш молларини мунтазам ва тез етказиб бериш талаб этилмоқда. Шуни инобатга олиб, биз Сизнинг диққатингизга ҳар хил турдаги кўп қаватли турар ва нотурар биноларнинг қават оралиғидаги тўсиқлар учун мўлжалланган туйнукли темир-бетон плиталарини ишлаб чиқариш кичик линиясини тақдим этамиз.

Биз томондан таклиф этилаётган ускуналар жамланмаси, туйнукли темир-бетон плиталарни серияли ишлаб чиқариш жараёнини тез, қулай, осон ва сифатли амалга оширади.

Бу ускуна қурилиш мосламаларининг технологик жамланмаси бўлиб, унда тебратгичли металлформаларда туйнукли темир-бетон плиталар ишлаб чиқарилади. Ускунанинг доимий тебраниш жараёни бетон қоришмасидан ҳаво қолдиқларини чиқариб ташлайди ҳамда тайёр темир бетон маҳсулотининг зичлигини ва юқоричидамлилигини таъминлайди.


Берилган нархлар қуйидаги ҳаражатларни ўз ичига олган:

  • Asia Star компаниясининг хизмат хақи;
  • Тошкент шаҳридаги омборгача транспорт ҳаражатлари;

Ускуналар учун кафолат 12 ойга тақдим этилади.

Тўлов турлари: Ўзбекистон Республикаси пул бирлиги - сўмда нақд, электрон карта ва пул ўтказиш йўли билан қабул қилинади. Шунингдек, мижозларимизнинг ҳисоб рақамларида ўзларининг ёки Банкдан кредит кўринишида олинган АҚШ валюталари бўлса, Хитой Халқ Республикасидаги корхоналар билан тўғридан-тўғри шартнома ҳамда аккредитив шартномаларини расмийлаштириб берамиз!

Буюртма берилганидан сўнг талабга биноан ускуналарни ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва расмийлаштириш муддатларига аниқлик киритилади.

Шу билан бирга, ASIA STAR томонидан бизнес режа ишлаб чиқиш, ТИА (техник-иқтисодий асослаш), маҳсулотни калкуляциясини ҳисоблаб чиқиш, технолог ва ишлаб чиқариш учун хом-ашё топиб бериш хизматлари тақдим этилади.


Report Page