СУВ ҚАДОҚЛАШ ЛИНИЯСИ КАТТА ЎЛЧАМЛАРДА 18,9 ЛИТР

СУВ ҚАДОҚЛАШ ЛИНИЯСИ КАТТА ЎЛЧАМЛАРДА 18,9 ЛИТР

Узбекско-Китайский Торговый Дом "ASIA STAR" - Линии розлива воды в 19 литровые бутыли индекс:00082

Ушбу линия бир соатда 18,9 литр сиғимга эга бўлган 300 дона идишларга сув қадоқлаб бериш имкониятига эга. Линия 3 босқичдан иборат: 

1. Биринчи босқичда ускуна идишнинг эски қопқоғини чиқариб ташлаб, уни устки ва ички қисмини ювиб тозалайди. 

2. Иккинчи босқичда моноблок ичидаги идишларга автоматик равишда сув тўлдирилади ва қопқоқланади ҳамда узатиб бериш ускунасига чиқарилади.

3. Учинчи босқичда идишлар оғзига термоплёнкалар ёпиштирилади ва махсус пакетларга жойлаштирилади. Шу билан сув қадоқлаш жараёни якунланади.


Берилган нархлар қуйидаги ҳаражатларни ўз ичига олган:

  • Asia Star компаниясининг хизмат хақи;
  • Белгиланган барча солиқлар;
  • Тошкент шаҳридаги омборгача транспорт ҳаражатлари;
  • Бож тўловлари;
  • Ускуналарни ўрнатиш ва ишлатиб бериш ҳаражатлари;

Ускуналар учун кафолат 12 ойга тақдим этилади.

Тўлов турлари: Ўзбекистон Республикаси пул бирлиги - сўмда нақд, электрон карта ва пул ўтказиш йўли билан қабул қилинади. Шунингдек, мижозларимизнинг ҳисоб рақамларида ўзларининг ёки Банкдан кредит кўринишида олинган АҚШ валюталари бўлса, Хитой Халқ Республикасидаги корхоналар билан тўғридан-тўғри шартнома ҳамда аккредитив шартномаларини расмийлаштириб берамиз!

Буюртма берилганидан сўнг талабга биноан ускуналарни ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва расмийлаштириш муддатларига аниқлик киритилади.

Шу билан бирга, ASIA STAR томонидан бизнес режа ишлаб чиқиш, ТИА (техник-иқтисодий асослаш), маҳсулотни калкуляциясини ҳисоблаб чиқиш, технолог ва ишлаб чиқариш учун хом-ашё топиб бериш хизматлари тақдим этилади.


Report Page